UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  0 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  47 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  20 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6

АГМК назорат ўйинида "Рубин"ни мағлуб этди Янгиликлар

АГМК назорат ўйинида "Рубин"ни мағлуб этди

Теглар :  РубинАГМК
ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда йиғин ўтказаётган АГМК Про-лига вакили «Рубин» билан назорат учрашуви ўтказди.

Қибрайдаги стадионда ўтган беллашувда Миржалол Қосимов ҳар иккала бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, қўл остидаги барча футболчиларга имконият тақдим этди.


Биринчи бўлимда АГМК вакиллари рақиб дарвозасини 3 маротаба, танаффусдан кейин эса 4 бор ишғол этиб, якунда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.


Дастлаб Миржамол Қосимов узоқ масофадан гол урган бўлса, сал ўтиб Элгужа Григалашвили ўз номига гол ёзиб қўйди. Танаффусга қадар эса Жасур Ҳакимов бурчак зарбасидан кейин бош билан гол уриб ҳисобни йириклаштирди.


Иккинчи бўлимда Шаҳзод Нурматов дубль қайд этган бўлса, Зафар Полвонов ва Мурод Тошматов ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.


Шу тариқа АГМК устунлигида  ўтган назорат баҳсида «Рубин» мағлуб этилди.


Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда чемпионат аввалида жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан иқтидорли ярим ҳимоячим Расул Йўлдошев узоқ танаффусдан кейин жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди ва иккинчи таймни тўлиқ ўтказди. 


АГМК жамоаси Суперлиганинг 22-тури доирасидаги «Бунёдкор»га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини Қибрайдаги стадионда давом эттиради.


Назорат ўйини.

11 октябрь.

АГМК — «Рубин» 7:0

Қибрай стадиони.

Бош ҳакам: Вадим Агишев

Голлар: Миржамол Қосимов, Григалашвили, Жасур Ҳакимов, Шаҳзод Нурматов (2та), Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.


АГМК — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Игорь Зонич, Акмал Шораҳмедов - Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Миржамол Қосимов - Элгужа Григалашвили, Жасур Ҳакимов, Санъат Шихов.


Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар — Роман Абдулов (Акбар Тўраев, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Йўлдошев, Владислав Касминин, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Расул Йўлдошев, Шаҳзод Нурматов - Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика