UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   3 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  11 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9

АГМК "Локомотив" футболчисини трансфер қилди Янгиликлар

АГМК "Локомотив" футболчисини трансфер қилди

АГМК клуби матбуот хизмати жамоанинг 2020 йилдаги иккинчи трансферини эълон қилди.

Клуб икки йил аввалги мавсумда АГМКда ўйнаган собиқ легионер футболчиси — Йован Жокични ортга қайтарди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра шундай ёзилади:

Уйингга хуш келибсан, Йован!

Олмалиқнинг АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш ва шакллантириш мақсадида АГМК клуби раҳбарияти 2020 йилдаги иккинчи трансферни амалга оширди.

Таркибни бойитган легионер футболчи АГМК жамоаси мухлислари ва Олмалиқ шаҳри учун бегона бўлмаган Йован Жокич. 2018 йилги футбол мавсумида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнайдиган Жокич билан клуб янги 2020 йилги мавсум учун шартнома имзолади. Эндиликда Жокич яна жонажон Олмалиқ шаҳри жамоаси бўлган АГМК шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида: Йован Жокич АГМК жамоаси сафида жами 36 ўйин ўтказган ва 14та гол муаллифига айланган. Шунингдек, Жокич АГМК жамоасининг 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ғолиб чиқишида ҳам катта ҳисса қўшган.

Йован Жокич бутун фаолияти давомида жами 225 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол этган.

Умид қиламизки, Йован Жокичнинг АГМКга қайтиши омадли чиқади ва янги мавсумда жамоамиз ўйинларида жонбозлик кўрсатиб, бўлажак ғалабаларда муносиб ҳисса қўшади. АГМК аҳил оиласига хуш келдинг, Йован!


Йован Жокич ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1992 йил, 13 август

Туғилган жойи: Сербия

Ёши: 27

Позиция: марказий ярим ҳимоя

Ўйнаган жамоалари: "Явор" (2012-2017), "Атирау" (Қозоғистон, 2017), "Локомотив" (Ўзбекистон, 2019), АГМК  (Ўзбекистон, 2018, 2020-...)

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика