UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  1 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  5 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин! Янгиликлар

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин!

Олмалиқликлар эртанги 24-тур доирасидаги ўйинларда "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" мухлиси ва қўшимчасига "Пахтакор"нинг ҳам ғалабасидан манфаатдор бўлишади.

АГМК жорий мавсум илк бор Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлиши мумкин. Бу воқеа эртагаёқ содир бўлиши учун "Локомотив" "Қўқон-1912"ни ва "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни мағлуб этиши талаб этилади. Агарда "темирйўлчилар" ва жиззахликлар эртага ғалаба қозонса, унда АГМК муддатидан аввал чемпионат совриндори (бронза ёки кумуш медал) бўлиши таъминланади.

Шунингдек, Қаршида кечадиган турнинг марказий ўйини: "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида АГМКга Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг ғалабаси зарур. Шунда олмалиқликлар нафақат бронза медаллари учун, балки кумуш медалига эгалик қилиш учун ҳам яхшигина имкониятни сақлаб қолади.

Ҳозирча АГМК ва "Насаф" ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади. "Насаф" эса тур ўйинини эртага Қаршида "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Чемпионат тугашига эса яна 2 тур мавжуд. АГМК 25-турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлса, охирги ўйинни Олмалиқда "Бухоро"га қарши ўтказади. "Насаф" эса "Пахтакор" билан ўйиндан ташқари яна икки Тошкент клуби "Бунёдкор" (сафарда) ҳамда "Локомотив" (уйда) билан баҳс олиб боради.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика