UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  0 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

АГМК 2019 йилги охирги йиғинни якунлади ва қисқа таътилга чиқди Янгиликлар

АГМК 2019 йилги охирги йиғинни якунлади ва қисқа таътилга чиқди

АГМК бугун Қибрайдаги стадионда жорий йил ҳисобидаги охирги машғулотни ўтказди.

Куннинг дастлабки ярмида ўтган машғулотдан кейин Дўрмондаги қароргоҳда тўпланган жамоа биргаликда тушлик қилди ва жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов  жамоадаги барча персонал ҳамда футболчилар билан йил якунларига бағишланган кичик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда сўз олган Миржалол Қўшоқович ўтказилган йил учун қўл остидаги ҳаммага раҳмат айтиб, янги йилни барча оила аъзолари билан яхши кайфиятда ўтказишини тилади. Ва футболчиларга янги йил байрами муносабати билан 4 кунлик қисқа таътил берилди.

Йиғилишда сўз олган Санъат Шихов Миржалол Қосимовга унга билдирган ишончи ва бирга ёнма-ён ўйнаган футболчилар ҳамда бутун мураббийлар штабидаги персоналларга миннатдорчилик билдирди. Шихов АГМКда уни илиқ кутиб олишгани ва ҳамжиҳат бўлган ажойиб коллективни унутмаслигини таъкидлаб, янги чорловни қабул қилаётганини эълон қилди ҳамда АГМК жамоаси билан илиқ хайрлашди. Шу ўринда АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилган Санъат Шиховнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, АГМК жамоасининг янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги иккинчи йиғин 2020 йил 3 январь кунидан бошланади.

Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика