UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  2 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин Янгиликлар

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин

"Реал Мадрид" вингери Гарет Бэйлнинг келажаги борасидаги қарори Уэльс терма жамоасининг натижаларига боғлиқ бўлади.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ва 32 ёшли футболчи ўртасида янги шартнома борасида музокаралар олиб борилмаяпти. Амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Бэйл шартномаси якунига қадар "Реал"да қолиши кутилмоқда.

Унинг келажаги Уэльснинг ЖЧ-2022 плей-офф босқичида қандай иштирок этишига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг плей-офф ярим финалидаги рақиби Австрия терма жамоаси бўлади.

Уэльс 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олса, у ҳолда Бэйл декабрдаги турнирга тайёргарлик кўриш учун ёзда янги клуб излайди. Гаретнинг гранд жамоага ўтиши даргумон.

Агар Уэльс мундиалда иштирок этмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин. Бу қарорнинг сабабларидан бири футболчининг ўзини аллақачон молиявий жиҳатдан таъминлаб бўлганлиги бўлиши мумкин.

Ярим ҳимоячи "Реал"да 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Клуб таркибида у тўрт марта Чемпионлар лигасида ва икки марта Ла Лигада ғолиб чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика