UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  6 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  3 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  10 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  27 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:48МТЖнинг навбатдаги йиғини ва Иорданияга қарши баҳс учун чақирилган футболчилар рўйхати маълум  6

Агар футболни тўхтатсак нима бўлади? Янгиликлар

Агар футболни тўхтатсак нима бўлади?

Sports.uz сайтида журналист Бобур Акмалов ҳозирги пандемия шароитида футболни тўхтатиш керак деган фикрни илгари сурди.

Жумладан, Бобур Акмалов шундай дейди: - "Менимча, футболни тўхтатиш керак. Ўзбекистон халқи бундан ҳеч нарса йўқотмайди. Бугунги кунда футбол давлатнинг, демакки, халқнинг бўйнида ортиқча юк. Суперлигадаги барча клубларни халқ боқади, футбол одамлари ўзбекистонликларнинг солиқлари ва табиий бойликлар орқасидан келадиган пулларни ейишади. Пандемиясиз ҳам бизнинг зиммамизда ўтириб, тузукроқ натижа кўрсатмаган футболимиз ҳозирги оғир шароитда минг чандон ортиқча".

Кўп йиллар футбол ичида юрган, айтиш мумкинки, айнан футбол орқали мухлисларга танилган Бобур Акмаловнинг фикрига жавобан баъзи гапларни айтишни маъқул кўрдим. 

Аслини олганда, ниманидир бузишдан ёки тўхтатишдан осони йўқ, қуриш қийин, тиклаш қийин. Бинони бузиш бир кунлик ишдир, лекин уни қайта қургунча ойлар керак бўлади. Футболниям бир оғиз гап билан тўхтатиб қўйса бўлади, лекин уни қайта тиклашга келганда минг чандон бош қотиришга тўғри келади.

Бобур Акмалов футболни тўхтатсак, Ўзбекистон халқи бундан ҳеч нима йўқотмаслигини айтяпти. Балки шундайдир. Эҳтимол ҳозирги синовли вазиятда халқимиз кўнглига футбол сиғмаётгани бор гапдир. Лекин бир нарсани унутмайлик, футболда ишлаётганлар (мураббийлар, футболчилар, ходимлар, раҳбарлар, умуман ҳар кимса) ҳам одам ва улар футбол борлиги учун пул топиб оиласини боқади. 

Энди фараз қиламиз, футболни йил охиригача тўхтатдик, унда нима бўлади? Биринчидан, клублар футболчилар, мураббийлар, ходимлар масаласини кўриб чиқишига тўғри келади. Йил охиригача ойлик тўлашда давом этамизми-йўқми, шу савол кун тартибига чиқади. Шартномалар бекор қилинса, бу табиий равишда ёзув-чизувга олиб келади. Чунки ҳамма қатори футболдагилар ҳам ойма-ой маош олишни хоҳлайди. Маош олиш учун эса ишлаш керак. Ишлаш бу - машғулот ва ўйин дегани. 

Ҳадеб машғулот ўтказгандан фойда йўқ. Барибир ўйин керак. Ҳар биримиз учун касбни ушлаб туриш бу амалиёт ҳисобланади. Футболчига ҳам ўз касбидан келиб чиқиб ўйин амалиёти керак. Ўйин ўтказиш эса ПФЛ қўлида. Демак, футбол бўлмаса ПФЛнинг кераги бўлмайди, бунинг натижасида ЎФАга ҳам ҳожат қолмайди. Шундай қилиб ҳаммаси йўқ бўлади. 

Энди савол туғиляпти: агар футболни тўхтатсак, унда сентябрда миллий терма жамоа қандай йиғилиб Тожикистон (4 сентябрь) ва Эронга (7 сентябрь) қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади? Бунинг ҳам осон йўли бор: ЎФА рад жавобини ёзади ва шу билан ҳар икки жамоа Тошкентга келмайди. Бу ҳам жуда осон. 

Бундан ташқари 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда тарихда биринчи марта U-19 Осиё чемпионатини ўтказиш режалаштирилмоқда. Агар футболни тўхтатсак, ОФКнинг биринчи қиладиган иши ушбу мусобақани биздан олиб қўйиш бўлади. Чунки футбол ўйналмаётган жойга ОФК шубҳа билан қарайди ва мусобақани ўтказишга шароит йўқ деб ҳисоблайди. Кейин эса Қатар ёки бошқа бировга бериб юборади. 

Агар футболни тўхтатсак, октябрь ва ноябрдаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари нима бўлади? Маълумки, янги тақвимга кўра 13 октябрь куни сафарда Яманга қарши ўйинимиз бор. 12 ноябрь куни ўз майдонимизда Сингапурни қабул қилсак, 17 ноябрда Саудия Арабистонида ҳал қилувчи баҳсни ўтказамиз. Демак, бу ўйинлар ҳам ўз-ўзидан йўққа чиқади.

Бундай шароитда ОФК Ўзбекистон - Сингапур учрашуви бетараф майдонда ўтказилсин (Ўзбекистон мезбон мақомида қолаверади) деган қарор қабул қилиши мумкин. Ёки янаям осон йўлни танлаймиз: учала баҳсда иштирок эта олмаслигимизни билдирамиз ва шу билан ОФК бизни мусобақадан четлатади. 

Бу шунчаки тахминий хаёллар эмас, балки футбол тўхтатиб қўйилса юз бериш эҳтимоли катта гаплар. Хўш, сиз қайси йўл тарафдорисиз: шароит оғир бўлишига қарамай, миллий футболимизни сақлаб қолиш учун курашишгами ёки бор-е деб ҳаммасидан бирданига воз кечишгами?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика