UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  2 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  1 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  18 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  3 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  22 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  2

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев Европа чемпионатида жамоаларнинг ўйинлари ва кутилмаган натижаларга ўз муносабатини билдирди.

- Европа чемпионати стартидаги натижалар қандай таассурот қолдирди?

- Унчалик ҳам хайратга солгани йўқ. Грандлар ўз ўйинларини ютишди, холос. 

- Англия, Франция, Италия илк турда кичик ҳисобларда ғалаба қозонди. Юқори мақсад қўйган жамоалар учун бу оддий ҳолатми?

- Бу катта турнир. Шундай экан ғалабанинг катта ёки кичиги бўлмайди. Ўйин борасида Франция Италия ва Англиядан яхшироқ кўринди. Таркиб Англияда энг зўрларидан бири. Лекин ўйини сустроқ. Мураббий имзоси кўринмаяпти. Менимча, Саутгейт учун бу охирги мусобақа. Италия қандай таркибда бўлмасин доим грандлар қаторида бўлган ва шундай кичик ҳисоблар билан финалларга чиққан. 

- Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз ва қандай натижа кутяпсиз?

- Испания ва албатта чемпионлик. 

- Хорватия, Бельгиянинг натижалари қанчалик кутилган ёки кутилмаган бўлди?

- Хорватиянинг мағлубиятини тушуниш мумкин. Улар бўлажак чемпионларга енгилди. Бельгия бироз ажаблантирди ва ўз даражасида ўйнамади. Балки босқичма-босқич кучайиб борар. Европа чемпионатида ҳозирча энг яхши жамоа Германия бўлиб турибди. Германия, Испания ва Франциядан биттаси аниқ финалда иштирок этса керак. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
22 июн 15:25:49
R.S.S ????????
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локомотивда ўйнаб юрган пайтлари Ўзбекистон МТЖга ҳам чақирилармиди шу бола?
Ўзбекистон МТЖ таркибда жами 28 ўйинда майдонга тушган ёмон эмас лекин
   
22 июн 14:27:57
Бахтиёр Ашуров
REAL MADRID фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локомотивда ўйнаб юрган пайтлари Ўзбекистон МТЖга ҳам чақирилармиди шу бола?
Ундан олин ва кейин ҳам, термага чарилиб турган. Лекин кореяга кетишидан олдин пахтакорда унчалик ҳам яхши таъсурот қолдирмаган. Эсда қолганиям бу қизил карточкалар бўлган!
   
22 июн 13:59:18
Futbol_books muxlisi
Fransiya Ispaniya Germaniya Portugaliya bular kuchli koʻrinyabdi. Kutilmagan komandalar chiqib qolishi ham mumkin finalga Turkiya Albaniyaga oʻxshagan
   
22 июн 09:02:48
REAL MADRID
Локомотивда ўйнаб юрган пайтлари Ўзбекистон МТЖга ҳам чақирилармиди шу бола?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика