Агар "Барселона" президентлик сайловлари ҳозир бўлганида, Бартомеу ғалаба қозонган бўлар эди
30 июн 2015 14:16
Янгиликлар
Агар "Барселона" президентлик сайловлари ҳозир бўлганида, Бартомеу ғалаба қозонган бўлар эди
Испаниянинг "Marca" газетаси ўз ўқувчилари ўртасида "Барселона"нинг янги президенти ким бўлиши ҳақида сўров ўтказди.
Натижаларга кўра, клубнинг вақтинчалик президенти Хосеп Мария Бартомеу овоз беришда ғалаба қозонди.
Асосий кураш Бартомеу ва клуб собиқ президенти Жоан Лапорта ўртасида кечди. Бартомеу учун 35,7%, Лапорта учун эча 27,5% мухлис овоз берди.
Испан грандидаги президентлик учун сайлов 18 июлда бўлиб ўтади.
Фикрлар