UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  3 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  28 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  13 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3

Афсонавий дарвозабон Оливер Кан академияси ижрочи директори ва менежери юртимизга ташриф буюришади Янгиликлар

Афсонавий дарвозабон Оливер Кан академияси ижрочи директори ва менежери юртимизга ташриф буюришади

Теглар :  ЎФАОливер Кан
ЎФАдан навбатдаги ўзига ҳос янгилик.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни юқори босқичга олиб чиқиш, футболни ривожлантиришнинг самарали тизимини йўлга қўйиш борасида хориж тажрибасидан кенг қамровли фойдаланиш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув чоғида юртимизга Европанинг кучли академиялари вакилларини олиб келиш ва уларнинг тажрибасини ўрганиш борасида ёрдам беришни сўраган ва ФИФА президенти бу борада амалий ёрдам беришга ваъда қилганди.

Ана ўша ваъдага кўра, жорий йилнинг 18 март куни Германиянинг афсонавий дарвозабони, Европа чемпиони ва Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Оливер Каннинг академияси ижрочи директори ва менежери юртимизга ташриф буюришади.

“Оливер Кан академияси” Германияда асосан дарвозабонлар тайёрлаш йўналишида фаолият олиб боради. Бундан ташқари, Германиянинг 8 карра чемпиони ҳисобланган Оливер Канга қарашли академияда дарвозабонлар мураббийларини тайёрлаш, селекция ишлари, трансфер масалалари бўйича ҳам таълим берилади.

18 март якшанба куни “Оливер Кан академияси” ижрочи директори Мориц Маттес  ва академия менежери Роберт Ниеманн  Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Ташриф давомида германиялик мутахассислар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича суҳбатлашишади. Ундан ташқари, Мориц Маттес Ўзбекистон футбол ассоциациясида юртимиздаги дарвозабонлар мураббийлари учун семинар ўтказади.

Шунингдек, немис мутахассислари “Пахтакор” ва “Бунёдкор” стадионларида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, академия фаолияти билан яқиндан танишишади. Бундан ташқари, Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” АГМК учрашувини бевосита стадиондан томоша қилишади.

Шу йилнинг апрель ойида германиялик афсонавий дарвозабон Оливер Каннинг ўзи ҳам Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика