UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  1 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  29 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  9 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Афсонавий боксчи Артур Григорян ёш футболчилар билан учрашди Янгиликлар

Афсонавий боксчи Артур Григорян ёш футболчилар билан учрашди

Профессионал боксда ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Артур Григорян бугун пойтахтимиздаги "Stuzzico" пиццериясида меҳмон бўлди.

Ўзбек бокси афсоналаридан бири ҳисобланган Артур Григорян мазкур ташриф давомида "Одил Жуниор" жамоасининг ёш футболчилари билан мулоқот қилди. 

Футбол ва бокс бошқа-бошқа йўналиш ҳисоблансада, уларнинг ҳар иккисини спорт бирлаштириб туради. "Қирол Артур" ёш спортчиларга фаолиятидаги қизиқарли ҳолатлар, босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб берди. Уларга ўз маслаҳатларини берди. 


Ўз навбатида ёш футболчилар чемпиондан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

"Озғин бўлганим сабабли ёшлигимда лақабим "Скелет" эди. Атрофимдагилар мени шундай деб мазаҳ қилишарди. Бу эса ўз навбатида мени янада қаттиқ меҳнат қилишга, ишлашга чорларди. Орадан вақт ўтди ва мен Ўзбекистонга чемпион бўлиб қайтдим. Ўшанда мен уларга қарата "Кўрдингизми, ўша "скелет" бугун чемпион бўлди. Мени олға интилишга мажбур қилганингиз учун раҳмат" дедим. 


"Инсон меҳнат орқали юксак чўққиларни забт этади. Сиз ҳавас қиладиган Роналду ва Месси ҳам айнан шунинг ортидан машҳурликка эришган. Сиз нима учун Роналду бўла олмайсиз? У ҳам ўз вақтида сиздек кичкина бола бўлган. Ўз меҳнати орқали шундай даражага етиб келган".

Ёш футболчилар учрашувдан бир олам таассурот олишди. 


Учрашув давомида Григорян барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан муборакбод этди. 

Тадбир сўнгида Артур Григорян эсдалик учун болажонлар билан суратга тушди. Шунингдек, улар учун автограф сессия ташкил этиб берилди.



TAS-IX 


 



TAS-IX эмас



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика