Африкада йил ўйинчиси номига даъвогар уч футболчи қолди
14 дек 2015 20:31
Янгиликлар
Африкада йил ўйинчиси номига даъвогар уч футболчи қолди
Африка футбол конфедерацияси қитъада йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар бўлган сўнгги 3 футболчи номини эълон қилди.
Финалга Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Дортмунд, Габон), Андре Айю («Суонси», Гана) ва Яя Туре («Манчестер Сити», Кот-д′Ивуар) каби футболчилар чиқишди.
Шундай қилиб қуйидаги футболчилар бу йил ушбу совринга эга чиқа олишмайди: Муҳаммад Салох («Рома», Миср), Ясин Браими («Порту», Жазоир), Софиан Фегули («Валенсия», Жазоир), Серж Орье («ПСЖ», Кот-д′Ивуар), Садьо Мане («Саутгемптон», Сенегал), Аймен Абденнур («Валенсия», Тунис) ва Мудатир Эл-Тохир («Ал-Ҳилол» Омдурман, Судан).
Соврин 7 январь куни Нигерия пойтахти Абуджа шаҳрида топширилади.
Фикрлар