Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди
20 ноя 2025 07:36
Янгиликлар
Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африкада йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.
У ушбу соврин учун курашда Муҳаммад Салоҳ ва Виктор Осимхенни ортда олдирди. Йилнинг энг яхши дарвозабони учун бериладиган совринни "Ал Ҳилол" дарвозабони Яссин Буну қўлга киритди.
Йилнинг энг яхши терма жамоаси учун бериладиган соврин ҳам Марокашга кетадиган бўлди. U-20 ЖЧда ғалаба қозонган Марокаш U-20 терма жамоаси йилнинг энг яхши термаси сифатида эътироф этилди. Йилнинг энг яхши клуби учун бериладиган совринни эса Мисрнинг "Пирамидс" жамоаси қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар