Адриано Галлиани: “Аллегри ва Балотелли “Милан”ни тарк этишмайди”

7 янв 2014, 12:21
“Милан” клуби вице-президенти Адриано Галлиани, “россонери”лар ҳужумчиси Марио Балотеллининг клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

- Мен ҳақиқатдан ҳам Бразилияда Кларенс Зеедорф билан кўришдим, чунки биз у билан дўстмиз. Аллегрига келадиган бўлсак, биз у билан 4 йилдан бери ишлаймиз ва шу сабабли ҳозирча бир қарорга келишимиз қийин бўлади. Кейинчалик нима бўлишини мавсум охиригача билиб оламиз. Балотелли? У шубҳасиз жамоада қолади, - Галлианининг сўзларини келтиради Sportmediaset.


Манба: football.kulichki.net