Аднан Янузай: "Мен Ди Мария ва Фалькао харидидан норози бўлганим йўқ"
12 сен 2014 21:24
Янгиликлар
Аднан Янузай: "Мен Ди Мария ва Фалькао харидидан норози бўлганим йўқ"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Аднан Янузай, Ди Мария ва Радамель Фалькао харидидан норози эканлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Олдинроқ британ ОАВ белгиялик футболчини ўз жойини йўқотишдан қўрқаётганлиги борасида хабар қилганди.
"Мен матбуотда клуб харидларидан норозилигимни ўқидим. Бу ёлғон. Мен "Манчестер Юнайтед"далигимдан ва Луи ван Гал билан ишлаётганимдан хурсандман. Бундан ташқари, мухлислар менга яхши муносабатда бўлишган ва уларга бу учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Албатта "ўнталик"да ўйнашни хоҳлайман, аммо мураббий айтган ҳар қандай жойда ўйнашга тайёрман" - дейди Янузай.

Фикрлар