Абубакр Абдужалилов: "Дадам аввал ўқиш кейин ўйин дейдилар"
10 апр 2016 12:05
Янгиликлар
Абубакр Абдужалилов: "Дадам аввал ўқиш кейин ўйин дейдилар"
Тошкентда бўлиб ўтаётган FIFA16 бўйича МДҲ Кубогининг энг кичик иштирокчиси 10 ёшли Абубакр Абдужалиловдан кичик интервью олдик.
"8 ёшимдан бу ўйин билан шуғулланаман. Дадам аввал ўқиш кейин ўйин дейдилар, шу сабабли барча дарслар тугаб, уйга вазифаларни якунлаганимдан сўнг жойстикни қўлимга оламан. Мактабда баҳоларим аъло. Ўртоқларим билан кўчада футбол ўйнашни яхши кўраман. Севимли жамоам "Челси".
Бугун 7 та баҳсдан 2 тасида ғалаба қозондим ва гуруҳда қолиб кетдим. Менга қарши ўйнаган энг кучли рақиб "Yozhyk" (Евгений Мостовик) бўлди.
AAEL чемпионатининг Junior лигасида 2 маротаба иштирок этганман ва бир сафар вице чемпион бўлганман" - дейди Абубакр Абдужалилов.
Фикрлар