

"8 ёшимдан бу ўйин билан шуғулланаман. Дадам аввал ўқиш кейин ўйин дейдилар, шу сабабли барча дарслар тугаб, уйга вазифаларни якунлаганимдан сўнг жойстикни қўлимга оламан. Мактабда баҳоларим аъло. Ўртоқларим билан кўчада футбол ўйнашни яхши кўраман. Севимли жамоам "Челси".
Бугун 7 та баҳсдан 2 тасида ғалаба қозондим ва гуруҳда қолиб кетдим. Менга қарши ўйнаган энг кучли рақиб "Yozhyk" (Евгений Мостовик) бўлди.
AAEL чемпионатининг Junior лигасида 2 маротаба иштирок этганман ва бир сафар вице чемпион бўлганман" - дейди Абубакр Абдужалилов.



