UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди Янгиликлар

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқинда ажойиб ишга қўл урди.

Гап шундаки, ташкилот қошида Тиббий қўмита иш бошлади ҳамда қўмита раиси этиб малакали шифокор Аброр Пирриев тайинланди. "Локомотив" Суперлига охирги турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказганидан фойдаланиб, Аброр Пирриев Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби ўқувчилари билан учрашди. 

Футбол маҳорат мактабига ташриф буюрган ЎФА Тиббий қўмита раиси Аброр Пирриевга Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шоимов ҳамда ушбу мактаб шифокори Роман Баратов ҳамроҳлик қилди. 

Учрашув чоғида Пирриев ёш футболчиларга тўғри спорт режимига амал қилиш, жароҳат олмаслик учун нималарга эътибор қаратиш, ёшларнинг соғлом тарбия топишларида қайси таомлардан кўпроқ истеъмол қилиши мавзусида ўз маслаҳатларини берди. 

Ўз навбатида ёш футболчилар ҳам малакали шифокорга бир нечта саволлар билан мурожаат этишди. Учрашув футбол маҳорат мактаби ўқувчиларида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика