UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  5 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  3 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди Янгиликлар

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди

"Локомотив" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Аброр Пирриев телеграм-каналида "Шабаб Ал Аҳли" футболчиси Азиз Ғаниев айнан қандай жароҳат олгани ҳақида пост қолдирди.

"Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳақида барча мухлислар билиб улгуришди. БАА йиғинида бўлиб турган аксар МТЖ аъзолари у билан кўришишди ҳам. Шифокор сифатида ижтимоий тармоқлардаги баъзи бир хабарларни тўғрилаган ҳолда айтар бўлсам жароҳат ташхиси: Ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши (илгари жароҳат олиб “операция” қилинган оёғи чап оёғи эди).

Ҳозирда “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси раҳбарияти Ғаниевнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Европанинг кучли спорт тиббиёт марказларини мўлжаллашган. Аммо пандемия сабаб мавжуд ноқулайликларни инобатга олган ҳолда ўша мутахассисларни БААга чақиртириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Худо хохласа барчаси режадагидек амалга ошса, камида 6 ой муддатни олувчи даво ва реабилитация муолажаларидан сўнг Азиз сентябрь ойида бошланувчи амирликларнинг футбол мавсумига тайёр бўлиши мумкин. МТЖ аъзолари ва мухлислар номидан барчаси ҳамюртимиз учун хайрли якун топишини Яратгандан сўраб қоламиз", - деб ёзди шифокор Пирриев.


ВИДЕО  Азиз Ғаниевга соғлик тилаймиз. У қандай жароҳат олганди?

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика