Абрамович Конте билан гаплашмай қўйди
03 ноя 2017 18:31
Янгиликлар
Абрамович Конте билан гаплашмай қўйди
"Челси" эгаси Роман Абрамович клуб бош мураббийи Антонио Контени ишдан бўшатиши мумкин.
Италиялик мутахассиснинг шартномаси 2019 йилнинг ёзида тугашига қарамасдан Конте хатто ёзгача жамоадан кетиши мумкин.
Роман Абрамович 48 ёшли италиялик билан гаплашмаяпти. "Челси" бош мураббийи ва эгаси ўртасидаги мулоқот клуб директори Марина Грановская орқали бўлмоқда.
Октябрь ойи бошида Антонио Конте "Милан"да Винченцо Монтелла ўрнини эгаллаши мумкинлиги эълон қилинган эди. Ўтган мавсум Конте "Челси" билан Премьер-лига чемпиони бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар