UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  0 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  16

Абрамовга 11та ўйин керак бўлди Янгиликлар

Абрамовга 11та ўйин керак бўлди

Ниҳоят Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Вадим Абрамов қўл остида ўзининг илк ғалабасини нишонлади.

Олий лиганинг 23-турида фарғоналиклар "Олмалиқ" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйинда Музаффар Музаффаровнинг иккита голи фарғоналикларга ушбу мавсум ҳисобидан учинчи ғалабани тақдим этди. 

Бунгача "Нефтчи" ўз майдонида "Обод"ни ва сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этганди. Лекин бу иккала ғалаба Андрей Фёдоров даврида қўлга киритилганди. Жамоага Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан кейин эса "Нефтчи" "Олмалиқ" билан кечган баҳсда илк ғалабасини нишонлади. 

Бунинг учун Вадим Карленовичга 11та ўйин керак бўлди. Аввалги ўнта баҳснинг олтитасида фарғоналиклар ютқазиб, тўрт марта дуранг қайд этишганди. Дарвоқе, "Нефтчи" иккинчи давра бошланганидан бери биринчи бор рақиб дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олди.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика