UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади Янгиликлар

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ёзда жамоанинг ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилади.
Бу ҳақда мураббий “Қизилқум”га қарши кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Мураббийнинг фикрича, “Локомотив”нинг уч нафар ҳимоячиси катта эҳтимол билан шу йилнинг кузида Инчхонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига йўл олади. Булар - Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев ва Салим Мустафоев. Агар шундай бўладиган бўлса, унда Абрамов ихтиёрида фақат Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Илҳом Суюнов ва Евгений Гоголь қолади.

Евгений Гоголь майдонга деярли тушаётгани йўқ, шу боис биринчи давра тугагач у клубни тарк этиши мумкин. Виктор Карпенкони эса мураббий охирги ўйинларда ярим ҳимоячи сифатида ўйнатмоқда. Шундай экан, чемпионлик учун курашаётган жамоа Ислом Тўхтахўжаев билан Илҳом Суюновга боғланиб қолмаса керак. Жамоага ҳеч бўлмаганда битта яхши ҳимоячи керак бўлади.  

Осиё ўйинларида футбол баҳслари 14 сентябрдан старт олади ва икки ҳафта давом этади. Бизга маълум бўлишича, августда қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Бу мусобақада 1991 йилда ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишади. Шунингдек, бош мураббий ўзи билан уч нафар ёши катта футболчини олиб кетиши мумкин. Навбатдаги Осиё ўйинларига терма жамоамизни Миржалол Қосимов олиб боради.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика