Абдухолиқов дебют ўйинда гол уриб "Ал Сайлия"га ғалаба келтирди
20 янв 2017 22:01
Янгиликлар
Абдухолиқов дебют ўйинда гол уриб "Ал Сайлия"га ғалаба келтирди
Темурхўжа Абдухолиқов бугун Қатарннинг "Ал Сайлия" клуби сафида илк учрашувида гол урди.
Бугун "Ал Сайлия" Қатар Юлдузлар лигаси 17-турида "Умм Салал" билан ўйин ўтказди. Бу учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов асосий таркибда майдонга тушишди. Шоаҳмедов 68, Абдухолиқов 90 дақиқа ўйнади. Баҳснинг 30-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов белгиланган пенальтидан гол уриб дебют учрашувида гол урди.
Баҳсда бошқа гол урилмади ва "Ал Сайлия" ғалабага эришди. Клуб ҳисобидаги очколар 18тага етди ва 9-ўринга чиқди.
"Ал Сайлия" - "Умм Салал" 1:0
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов, 30 пенальти.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар