UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Абдувоҳид Неъматов: “Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз” Янгиликлар

Абдувоҳид Неъматов: “Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз”

Шу кунларда Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мазкур қитъа биринчилигининг иккинчи тур учрашувига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Эронга қарши ортда қолган ўйин кўп жиҳатдан йигитларимизни хушёрликка чақиргани табиий. Эътиборингизга жамоамизнинг энг ёш вакили (18 ёш) бўлишига қарамасдан асосий таркиб дарвозабони бўлишга улгурган Абдувоҳид Неъматов билан ўтган суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Биринчи ўйиндан жамоанинг кўнгли тўлдими?

– Дастлабки ўйинни дуранг билан бошладик. Сезиб турибмиз, бутун халқимиз биздан бу ўйинда ғалаба кутишган эди. Аммо ўйин анча қийин кечди. Ёпиқ ўтган ўйин сабаб ўзимизнинг 100 фоизлик ўйинимизни кўрсата олмадик. Энди иккинчи ўйинда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

– Хитой билан ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?

– Аъло даражада. Ҳамма йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳар куни видеотасвирлар орқали рақибнинг ожиз ва кучли томонларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз.

– Йигитларда шароитлар, озиқ-овқатлар бўйича камчилик бўлмаяптими?

– Асло. Яқин 1 ҳафта ичида бунақа томондан сира камчилик кўрмадик. Бизни қўллаб-қувватлашга келган ҳамюртларимиз ўзлари билан бизга миллий овқатларимизни олиб келишган. Қолаверса, ҳар куни ўзбек таомларини ҳам тайёрлаб беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Токио Олимпиадаси учун йўлланма бериши унга бўлган эътиборни яна бир карра оширмоқда. Эртага гуруҳ босқичи доирасида Хитойга қарши кечадиган ўйинимиз Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, “С” гуруҳидан жой олган жамоамиз дастлабки тур эронлик тенгқурларига қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган. Хитойликлар эса Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни беришган.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика