UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  0 10:42Неймарнинг келажаги маълум  0 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  0 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  3 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9

Абдусамад Дўрмонов: "Рақибдан кўп гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Рақибдан кўп гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан"

“Ифтихор” - “Шердор” (1:1) жамоалари учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов Championat.asia сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум, Абдусамад ака! Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...- Бугун қизиқарли ва беллашувларга бой учрашув бўлди. Бизда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келди, афсус фойдалана олмадик. Баъзи вазиятларда тўп дарвоза устуни, тўсинига теккан вазиятлар ҳам бўлди. Футболга омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг жамоамизда менимча аниқлик етишмаяпти. Рақибдан кўпроқ  гол урмасанг, ғолиб бўлмайсан. Бу футболдаги аниқ ва исбот талаб қилинмайдиган қоида. Футболчиларимиз чин дилдан ҳаракат қилишмоқда, бунинг натижасида вазиятлар яратилмоқда, лекин юқорида айтганимдек якуний паллада хатоликка йўл қўймоқдамиз.                  

- “Ифтихор” жамасини биринчи даврада кўрсатган ўйини ҳақида нималалар дея оласиз? Биламизки, “Ифтихор” жамоаси ПРО-лига дебютанти ҳисобланади...
- Биз янги жамоамиз, ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак, футболда тажриба муҳим саналади. Жамоамиз таркибида кўпчилик фуболчилар ёш, шу боис бир оз жамоавий ўйинни ташкил этишда бизда муаммолар бор. Биз бу борада ишлаяпмиз, изланяпмиз. Ким тезда зўр жамоа тузиш мумкин деса, мураббий сифатида айтаман, у адашади. Яхши жамоа шакллантириш учун бир оз вақт керак албатта.  Биз келажакда ҳар томонлама бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган жамоа тузиш бўйича иш олиб бормоқдамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика