UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  5 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  2 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” номидан майдонга фақат ғалаба учун тушиш керак"

А Про-Лига 3-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шўртан” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Дастлабки икки турда мағлубиятга учрадик, бироқ ўша учрашувларда ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юборгандик. Мағлубиятга учраган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмаганди. Бугунги ўйин учун жиддий тайёргарлик кўрдик, оддинги учрашувлардаги хатоларимизни таҳлил қилдик. “Нефтчи” номидан ҳар бир футболчи майдонга фақат ғалаба учун чиқиши керак. Бундай шонли тарихга эга жамоага муносиб бўлиш керак, ана ўшанда ғалабалар бўлади.

Биздаги биринчи вазифа ўйинимизни яхши ташкил этиш ва учрашувларда ғалабалар қозонишдан иборат. Бугунги учрашув ҳар куни ўзимиз машғулотлар олиб борадиган майдонда ўтказилганлиги ҳам бугунги ғалабамизни таъминловчи омиллардан бўлди.

Про-лигада ўйнаётган бўлсак ҳам бизга ишониб учрашувларга ташриф буюраётган мухлисларимиз учун яна Суперлигага қайтиш учун ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Нефтчи” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика