UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  1 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  10 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  3 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  21 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Про лига 17- турдан ўрин олган "Турон" - "Нефтчи"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдирди.

"Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Учинчи ўйинндирки сафарда ўйнаяпмиз. Йигитлар вазиятни тушуниб туришган эди. Бундай ўйинларга кучли тайёргарлик билан чиқиш керак. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Яратилган вазиятлардан фойдаландик. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бўшашимиз керак эмас. Олдинда яна учта ўйинимиз бор. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

- "Нефтчи"ни Суперлигада деб тасаввур қилсак бўладими? Ўзингиз ишоняпсизми?

- Бунга ҳаммамиз ишонамиз. Лекин шошилишимиз керак эмас. Ҳали олдинда яна учта ўйин бор. Бугун керакли ўйинда ғалаба қозондик. 

- Иккинчи бўлимда жуда кўп тўхталишлар бўлди. Ҳакам эса уч дақиқа қўшиб берди. Бунга сиз қандай қарайсиз?

- Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ҳакамларни назорат қиладиган инсонлар бор. Бундай баҳсларда ўйин чўзиш ҳолатлари кўп бўлади. Ҳакамлар эса вазиятни ўзи ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз ўйинимизни ўйнаш. 

- Сизнингча бугун ким учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди?

- Бизда ҳамма ҳаракат қилди. Бугун ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи вакиллари яхши ҳаракат қилди. Битта ўйинчини ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Жамоавий ўйин бўлди. Ҳамма меҳнат қилди ва борини берди. 



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика