UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  0 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139

Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди Янгиликлар

Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Машъал" ўртасидаги ўйиндан сўнг (3:1) мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- "Пахтакор" мухлисларини ярим финал билан табриклаймиз. Олға юришда давом этамиз. Мақсадимиз – бош совринни қўлга киритиш. Ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Сабаби, ҳар бир жамоа курашмоқда. Шунга қарамай, имкониятлардан фойдаланган ҳолда ғалабага эришдик.

- "Пахтакор"нинг ярим финалдаги рақиби ҳақида сўрасам, жамоа танламаймиз, дея жавоб беришингиз мумкин. Эҳтимол, "шерлар" финалга йўл олган тақдирда, қайси жамоа билан тўқнаш келиш қизиқроқ туюларди?

- Шахсий фикримча, "Сўғдиёна" билан тўқнаш келишимизни истайман. Сабаби, ушбу жамоада Жасур Жалолиддинов сингари дўстларим бор. Уларга қарши финалда тўп тепиш қизиқ бўлади. 

- "Пахтакор" охирги ўйинларда стабилликни йўлга қўя олди. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳеч қандай сири йўқ. Вазиятлардан фойдалансак бўлгани. Ҳар ўйин йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин. Бу ўзимизга боғлиқ. Ҳозир ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. 

- Яқинда CAFA Nations Cup турнири старт олади. Бўлажак рақиблар тўғрисида фикр билдирсангиз.

- Бўлажак рақибларни мураббийлар ўрганиб чиқишган. Мақсадимиз – чемпионлик. Чунки мусобақада ватанимиз шаънини ҳимоя қиламиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика