Абдураҳмон Комилов: "Ғалаба қозонишимизга жамоадаги бирдамлик сабаб бўлди"
14 апр 2025 12:03
Янгиликлар
Абдураҳмон Комилов: "Ғалаба қозонишимизга жамоадаги бирдамлик сабаб бўлди"
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Абдураҳмон Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши ўйин ўтказдик. Аллоҳга шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Шунга қарамай, ўйин осон бўлмади. Муваффақиятимизга жамоадаги бирдамлик сабаб бўлди. Андижонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман, ғалабамизда уларнинг ўрни юқори. Улар бизнинг ўн иккинчи ўйинчимиз ҳисобланади. Мухлислар 90 дақиқа давомида жамоани ёлғизлатиб қўймади ва мотивация бериб турди.
Биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб тайёргарлик кўрамиз. Мураббийлар ҳар қандай ҳолат бўйича кўрсатмалар тайёрлайди.
Чемпионат бошида ўйинларда тушунмовчиликлар, яъни мослашиш жараёни содир бўлди. Шу боис муҳим очколарни бой бердик. Лекин натижаларни ёмон дея олмайман. Масалан, амалдаги чемпион "Насаф" билан кучларимиз тенг келди", деди 27 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар