UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  2 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Transfermarkt Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер нархини янгилади.

Янгиланишдан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 7 миллион еврога кўпайди ва 12 миллион еврога етди!

Ҳимоячи бу мавсум "Ланс" клубининг асосий футболчисига айланиб олди. Ҳусанов бир неча марта ўйиннинг энг яхши футболчиси (ёки камида энг яхшилардан бири) деб топилди. Бундан ташқари, октябрь ойида Абдуқодир Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди. Трансфер нархининг ошишига Ҳусановга Европанинг топ-клубларидан бўлаётган қизиқиш ҳам сабаб бўлди.

Энди Ҳусанов:
• Франция чемпионатида марказий ҳимоячилар орасида 21-ўринда;
• Франция чемпионатида U-21 марказий ҳимоячилар орасида 2-ўринда;
• Осиёлик марказий ҳимоячилар орасида 4-ўринда.

Шундай қилиб, Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланиб олди. Бу ўзбек футболи тарихидаги иккинчи натижага айланди: 2021 йилда "Рома"га ўтганидан кейин Transfermarkt Элдор Шомуродовни 14 миллион еврога баҳолаган эди.


Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика