UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  3 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

⚡️Абдуқодир Ҳусанов "Instagram"да "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди Янгиликлар

⚡️Абдуқодир Ҳусанов "Instagram"да "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва "Энергетик-БГУ" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Францияга кетиш олдидан клуби билан хайрлашди.

Футболчи "Instagram"даги саҳифасида клуб ва унинг мухлислари билан хайрлашди. 

"Энергетик" клубининг ҳурматли ходимлари, мухлислари ва унга алоқадор барча-барчага 

"Мен, Минскда ўтказган даврим учун барчангизга раҳмат дейман. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз сабаб мен ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ўсишга эришдим — янги чақирувларга тайёр бўлдим. Мана шундай чақирувлардан бири олдимда турибди. 

"Энергетик" клубига мен кўпчилик танимайдиган, ўзбекистонлик ёш футболчи сифатида келгандим. Бу ердан эса ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ғолиби, U-20 Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳамда миллий терма жамоа аъзоси сифатида кетяпман. 

Бунда мен билан елкама-елка турган, турли вазиятларда менга ёрдам берган ва кундан-кун ўсиб боришимга имкон яратиб берган барчанинг хиссаси бор.

Жамоадошларим ва "Энергетик-БГУ" мураббийлар штабига раҳмат. Профессионал жиҳатдан ўсишимда муҳим роль ўйнаган Юревич Анатолий Ивановичга алоҳида ташаккур изҳор қиламан.  

"Энергетик" менга катта футбол учун йўл очиб берди ва шу сабабли клуб юрагимдан алоҳида ўрин олади. 

Барчангизга катта раҳмат! Абдуқодир Ҳусанов.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика