UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  11 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  2 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  12 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  13

Абдумавлон Абдужалилов: “Бундай фантастик муҳитда ўйнашни барча истайди” Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: “Бундай фантастик муҳитда ўйнашни барча истайди”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов жамоанинг Суперлигадаги илк ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.

Куни кеча маҳоратли дарвозабон “Нефтчи” клуби расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

– Абдумавлон, дастлаб Фарғонада бўлиб ўтган “Насаф”га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз ?

– Кўпчилик таъкидлаб ўтганидек, мухлисларга манзур бўладиган ўйин гувоҳи бўлдик. Илк ўйинимиз бўлгани учун барибир бироз футболчилар бир-бирларини тушинишлари қийин кечди. Бу вақтинча ҳолат саналади. Умуман олганда, “Нефтчи” яхши ўйин кўрсатди.

– Ҳозир “Нефтчи” футболчилари орасида қандай муҳит мавжуд?

– Ички муҳит аъло даражада дейишим мумкин. Футболчиларни кўзида шижоат бор. Клубдаги ўзгаришлар ижобий натижа бермоқда. Айниқса жамоага ҳақиқий футболнинг жонкуяр инсонлари раҳбар бўлганини алоҳида айтиб ўтиш ўринлидир. Клубда бизга ҳамма шароитлар яратиб берилган.


– “Насаф” Сизда қандай таассурот қолдирди?

– Қарши жамоаси гарчи етакчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборган бўлсада, ўтган йилгидек кучли жамоа деб ўйлайман. Ўйин услуби ўзгармаган.

– Стадиондаги муҳит ҳақида баҳс иштирокчиси ҳақидаги фикрларингиз?

– Фантастик муҳит! Майдондаги футболчилар ҳам завқ билан тўп суришди. Ҳар қандай футболчи бундай ўйинда тўп суришни истайди.

– Фарғоналикларнинг ишқибозлиги борасида муносабат билдирсангиз?

– Мухлисларга катта раҳмат! Фақат қойил қолиш керак. Ўйинда мухлислар футболчиларни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришди.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика