UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  5 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Айни дамда фақат ғалабаларни ўйлаш керак"

Ўзбекистон Кубогида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" посбони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун илк марта қуруқ ўйин ўтказдингиз. Ўйиндан таассуротлар қандай?
- Ростдан ҳам, қуруқ ўйин ўтказиш жуда ажойиб. Жамоа нечта гол уришидан қатъи назар ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Айниқса, ўзимизнинг стадионда буни бажариш ажойиб. Бу ерда ўйнаш доимо ёқимли. Ўйиндан фақатгина ажойиб таассуротлар ва яхши кайфият қолди.

- Кетма-кет икки ўйинда майдонга тушдингиз. Демак, Жавоҳир Илёсов билан рақобат жуда кучли бўладими?
- Биз профессионал клубда ўйнаймиз. Демак, ҳар бир чизиқда юқори классдаги футболчилар ўйнашади. Мен ҳам, Жавоҳир Илёсов ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларнинг соф рақобати - жуда ажойиб ҳолат.

- Жамоа яхши одимламоқда. Кетма-кет 4 ғалаба. Аммо мавсумни унчалик яхши бошлай олмагандик. Бу ғалабалар жамоага катта мақсадлар учун курашишида кўпроқ куч берадими?
- Мавсум стартида ҳамма шу ҳақида гапирди. Ҳа, шундай бўлиб қолди. Мавсумни жуда ёмон бошладик. Аммо ҳозирда поғоналар ҳақида эмас, балки олдимиздаги ҳар бир баҳсда ютишни ўйлашимиз керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика