UZ

Сўнгги янгиликлар

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  2 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  0 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  17 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Абдуллоҳ Ал Рашуд: "Саудия Арабистони Ўзбекистон учун ҳақиқий сюрприз бўлди" Янгиликлар

Абдуллоҳ Ал Рашуд: "Саудия Арабистони Ўзбекистон учун ҳақиқий сюрприз бўлди"

Теглар :  Футзал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Абдуллоҳ Ал Рашуд қатнашди.
"Мусобақадаги илк учрашувни ўтказдик. Биз бугун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ҳаракат қилдик. Ҳисоб 2:5 бўлса ҳам 4та голни ҳимоядаги голни хатолар туфайли ўтказиб юбордик. Айниқса тўртинчи голда ҳимоячиларимиз қўпол хато қилишди. Ҳисоб очилмаган пайтда бизнинг жамоа тахминан 5та гол уриш учун имкониятга эга бўлганди. Футзални тушунадиганлар доим биринчи планга тажриба чиқишини билишади. Гол уришда ҳам, ўтказганда ҳам тажриба жуда муҳим. Саудия Арабистони терма жамоаси ўйиндан ўйинга ўз тажрибасини ошириб боради. Бугун Осиёга ўз ўйинимизни намойиш этдик. Шундай кўп мухлислар қаршисида кучли жамоага қарши ўйнадик, мағлуб бўлган бўлсак ҳам ўз ўйинимиздан уялмаймиз",  - дейди Абдуллоҳ Ал Рашуд.

- Ливан ва Қирғизистон ўртасидаги ўйинни кўриб гуруҳда иккинчи ўринни Саудия Арабистони олиши мумкин деб ўйладим. Сизнинг фикрингиз қандай?
- Бугунги учрашувда асосий футзалчимиздан бири ўйнамади. У иккинчи турда майдонга туша олади. Ғалаба қозона олсак сиз айтгандек иккинчи ўринни олишимиз мумкин.

- Иккинчи турда Ливан билан баҳсда нималарга эътибор қаратиш керак?
- Асосий қиладиган ишимиз гол уришни кўпроқ машқ қилиш. Имкониятлардан фойдаланиш устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Жамоанинг жисмоний ҳолатини янада кучайтира оласизми? Ўзбекистон учун сизлар Ливан ва Қирғизистондан очко олишингиз фойдали.
- Ўтказиб юборилган голлар жисмоний тайёргарлик туфайли эмас. Хатолар туфайли келиб чиқди. Жисмоний тайёргарлик бўйича яхши ҳолатдамиз. Умид қиламанки кейинги ўйинларда очко оламиз.

- Биринчи бўлимда кўп ҳужум қилиб 6-7 та голли вазият яратдинглар. Ўзбекистоннинг қайси камчилигидан фойдаланишга ҳаракат қилдингиз?
- Менимча Саудия Арабистони Ўзбекистон учун ҳақиқий сюрприз бўлди. Кеча матбуот анжуманида бизни кўпчилик кучли жамоа деб ҳисобламаганди. Кейинги баҳсларда ҳам сюрприз қилишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика