UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  25 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  4 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Ишни пенальтилар сериясигача олиб бормаймиз" Янгиликлар

Абдуллатиф Ал Ҳуссайни: "Ишни пенальтилар сериясигача олиб бормаймиз"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Абдуллатиф Ал Ҳуссайни иштирок этди.
Унга ҳимоячи Дигао ҳамроҳлик қилди.

"Ўзбекистонга яна бир бор келганимдан хурсандмиз. Мен клублар ва миллий терма жамоа билан бир неча бор юртингизга келганман. "Ал Шабаб" ва "Ал Ҳилол" билан Ўзбекистонга ташриф буюрганман.

Эртанги ўйин ҳаёт мамот учрашуви бўлади. Биз мусобақада қоламиз ёки чиқиб кетамиз. Эртага "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалардан бири эканини исботламоқчимиз.

Клубга яқинда бош мураббий бўлдим, лекин анчадан буён клуб тизимида ишлаб келаяпман. Деярли барча футболчиларни яхши биламан.

Рақибни жуда яхши ўргандик. "Локомотив" сафида кучли ва тажрибали футболчилар бор. Эртанги баҳсда бизга фақат ҳужумчи Носир Ал Шамрони ёрдам бера олмайди холос. Насиб қилса яхши натижа қайд этиб юртимизга қайтамиз", - дейди Абдуллатиф Ал Ҳуссайни.



"Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам оғир кечиши аниқ. Биринчи ўйинда "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнади ва гол ўтказмади. Биринчи учрашувда гол ура олмадик, шу боис эртага гол уришга уринамиз.

2014 йил биз финалда ютқазганмиз, 2015 йилда ярим финалда мағлуб бўлгандик. Менимча бу йил жамоа ОЧЛда чемпион бўлиш вақти келди. Буни исботлаш учун "Локомотив" тўсиғидан ўтишимиз керак, - дейди Дигао.

- Эртага сиз учун биринчи расмий ўйин бўлади. Жуда масъулиятли баҳсда сиз биринчи навбатда нимани ўзгартирмоқчисиз?
- Ушбу футболчилар билан клублар даражасида жуда кўп ишлаганман. Бу ўйинчилар янги эмас. Эртага номлар борасида ўзгаришлар бўлмайди. Аммо тактика борасида буткул бошқача ўйин гувоҳи бўласизлар

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?
- Биз ўйинни пенальтиларгача олиб бормаймиз.



- "Ал Ҳилол"нинг ОЧЛдаги натижалари йилдан йилга пасайиб бормоқда. 2014 йилда финал, 2015 йилда ярим финал, 2016 йил чорак финал бўлиши мумкин. Агар жамоа "Локомотив" тўсиғидан ўта олмаса жамоа учун фожиа бўладими? Ўтган баҳсдаги нурсиз дурангдан кейин бош мураббий ҳам ишдан бўшатилди...

- Биз ўтмиш ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Барча футболчилар эртанги баҳсда ғолиб бўлишни исташмоқда. Бу йил ОЧЛда узоққа бормоқчимиз, бунинг учун эртага ғалаба қозонишимиз керак. Жамоа фақат келажакка қарайди.

- Сиз ғалабага жуда ишониб гапираяпсиз. Сизни ташвишга солаётган нарсалар ҳам борми? Таркибингиздаги йўқотишлар ёки рақиб сафидаги кучли футболчилар борлиги...
- Ишончимнинг сири шундаки футболчиларнинг даражасини жуда яхши биламан. Шогирдларимнинг жисмоний ҳолати, тайёргарлиги маъромида. Фақат футболга доир бўлмаган ҳодислар содир бўлиши мумкин. Бу ҳакамлар хатоси ёки бошқа нарсалар... Лекин умид қиламанки эртага барчаси жойида бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика