UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  25 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз" Янгиликлар

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз"

Термизнинг "Сурхон" жамоасини олдинда яна бир учрашув кутиб турибди.

Суперлиганинг қолдирилган 5-турида жамоа "Насаф"га қарши майдонга чиқади. "Сурхон" футболчиси Абдул Азиз Юсупов ўтган ва олдиндаги ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин жуда оғир кечди, чунки икки жамоага очко жуда ҳам зарур эди. Учрашув қийин бўлишини биз билгандик. Шунга яраша, тайёргарлик кўрдик

- Иккинчи бўлимда жамоа биринчисига қараганда фаолроқ тўп тепди...

- Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Баъзи вазиятларда хато қилдик. Бизнинг дарвозамизга пенальти белгиланди. Танаффусда бош мураббиймиз ҳужумда янада тажовузкор ўйнаш бўйича кўрсатмалар берди. Ўйин темпини ошириш кераклиги таъкидланди. Жамоадошларим иккинчи бўлимга қўшимча мотивация билан чиқишди. Майдонда бор кучини берди. Биз ўзимизни аямай ўйнадик. Якунда гол урдик. Бундан ташқари кўплаб вазиятлар яратдик

- "Сурхон" очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Сўзсиз, "Сурхон" очко йўқотди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Чунки, иккинчи таймда "Нефтчи"нинг зонасида жуда кўп вазият яратдик. Афсуски, гол уриш учун иккита соф имкониятдан фойдалана олмадик. Бу футбол, шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

- Навбатдаги рақибимиз - "Насаф". Бундай кучли рақибни қандай енгиш мумкин?


- "Насаф" Ўзбекистондаги энг топ жамоалардан биттаси. Ўзининг услуби, яхши академияси бор. Лекин шундай рақибга қарши муносиб ўйнай оламиз. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Шу руҳда давом етамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика