UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  0 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  44 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  10 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  5 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1

Абдуғани Камолов: "Нефтчи" ёзги трансферларда фаол бўлиши мумкин. Худо хоҳласа "Турон" шу йили Суперлигага қайтади" Янгиликлар

Абдуғани Камолов: "Нефтчи" ёзги трансферларда фаол бўлиши мумкин. Худо хоҳласа "Турон" шу йили Суперлигага қайтади"

"Турон" жамоаси айни пайтда Тожикистонда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Про лигада пешқадам бўлиб турган яйпанликлар кейинги баҳсларга пухта ҳозирлик кўрмоқда. Жамоа 16 июль куни "Локомотив"га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Ушбу жараёнлар хусусида жароҳатдан сўнг тикланиш босқичини ўтказаётган Абдуғани Камоловнинг фикрлари билан қизиқдик.  Футболчи дастлаб мавсум  стартидаги ўйинлари ва жароҳати ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Авваламбор барча юртдошларимизни қурбон хайити билан чин қалбимдан табриклайман. Жорий мавсум жамоам, қолаверса ўзим учун ҳам ёмон бошланмади. Шукурки, танаффусга биринчи ўрин билан йўл олдик. Жароҳатга келсак, 7-турда "Янгиер" билан учрашувда жароҳат орттирдим. Жароҳатим бундан ёмон бўлгани йўқ. Айни пайтда тикланиш машқларини олиб боряпман. Ўйлайманки, тез орада майдонга қайтаман. 

Суҳбат давомида "Турон" томонидан қандай амалий ёрдам кўрсатилгани ва даволанишда клубнинг ўрни ҳақида ҳам сўрадик. Нима учун жароҳатдан қайтаётган футболчилардан бу ҳақида сўраяпмиз, зеро мазкур жараёнда ўйинчисини эътиборсиз қолдирадиган клублар ҳам йўқ эмас...

- Бунинг учун "Турон" клуби раҳбарларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бир ҳафта давомида Тошкентдаги травматалогия инситутида жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Клуб барча керакли нарсани етказиб берди. Моддий томондан ҳам Ҳаражатларни ўзлари қоплашди. 


Тикланиш вақтида жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассисларнинг ўрни каттадир. Бундай паллада Биргина нотўғри қилинган ҳаракат кейинчалик қимматга тушиши мумкин. "Турон"да фаолият олиб бораётган асли келиб чиқиши латвиялик бўлган Вадим Барнич борасида Абдуғани Камоловнинг фикрлари қуйидагича бўлди. 

- У ўз ишининг устаси десам муболаға бўлмайди. Ҳозирда ҳам машғулотларни Вадим Барнич қўл остида ўтамоқдаман. У жамоага келган илк кунданоқ овқатланишга алоҳида эътибор бера бошлади. Павлони эса ҳафтада бир маротаба истеъмол қиламиз. 


Суҳбатдошимиз турнир жадвали ҳақида гапирар экан бундан буён бўшашмасликни таъкидлади. 

- Ҳали мавсум олдинда. Ҳар бир ўйинга финалга чиққандек муносабатда бўлишимиз керак. "Турон"да жуда яхши жамоа шаклланган. Барча ака-укадек. Худо хоҳласа "Турон" шу йил Суперлигага қайтади, деган умиддаман. Олдинда янада қийин ўйинлар кутиб турибди. Яхшироқ тайёргарлик кўриш мақсадида Тожикистоннинг "Баҳористон" базасида шуғулланяпмиз. Барча шароитлар яратилган. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб боряпмиз. 

"Турон"да бир нечта голларга ассистентлик қилган Абдуғани Камолов аввалги жамоаларида нима етишмагани ва ёзги трансферлар  борасида шундай жавоб қайтарди.

- Ўйин амалиёти етарли бўлмаган. Дейлик "Андижон"да 8-турга қадар ўйин қайдномасига киритилмагандим. Ёрқин Назаров бош мураббий бўлгач барқарор ўйнашни бошладим. Шу инсон туфайли катта футболга кириб келганман. Уларга катта раҳмат айтаман. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида катта харидлар кўрмаймиз, деб ўйлайман. "Нефтчи" бу борада фаол бўлиши мумкин.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика