Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди
13 июл 13:20
Янгиликлар
Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди
Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев миллий терма жамоа сардори Шомуродовдан ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" шорт-листидан ўрин олганини билдириб, ушбу трансфер амалга ошиш-ошмаслиги ҳақида сўради.
"Бу трансфер амалга ошса, жуда зўр бўларди. Аббос учун ҳам, ўзим учун ҳам. Термадошинг сен ўйнаётган жамоада бўлса, анча фойдали, чунки Европадан мисол қилиб олсак, Лотин Америкаси вакиллари доим бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва бирга юради. Бунга ҳар доим ҳавасим келади. Биздан ҳам агар кимдир бўлганида, маза қилиб юрардим.
"Рома"га Довбик келганида, у билан чиқишиб кетдим. Лекин ўзингни ватандошинг бўлса, барибир бошқача. Аббос ўтган тақдирда ўзига ҳам фойда бўлади. Россия чемпионатидан кўра Туркия чемпионати кучлироқ. Европа Конференциялар Лигасида ўйнайди. Бу ўзини текшириб олиш учун айни муддао", – деди Шомуродов.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар