UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   1 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  2 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  19 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ЦСКАга миннатдорлик билдирди.

"Кеча фаолиятимда катта воқеа содир бўлди: мен ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтдим.

Менга ишониб, ўзимни янги поғонада кўрсатиш имкониятини бергани ва ривожланиш учун жуда зарур бўлган маслаҳатлар билан ёрдам бергани учун ЦСКА клуби, раҳбарият ва мураббийлар Владимир Федотов ва Марко Николичдан жуда миннатдорман. Бу ишончни оқлаш ва клубга фойда келтириш учун ҳар доим астойдил меҳнат қилганман. Клубнинг барча ходимлари, айниқса, мени илиқ кутиб олган ва биринчи кунданоқ кўмаклашган жамоадошларимга миннатдорлик билдираман. ЦСКА туфайли Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўз ўрнимга эга бўлдим ва у билан унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим: Париждаги Олимпия Ўйинларида иштирок этдим ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олдим.

Раҳмат, ЦСКА ва "армиячилар"нинг ажойиб мухлислари! Клубга чин дилдан омад ва янги буюк ғалабалар тилайман. Биз дўст бўлиб қоламиз ва мен ҳар доим сизларга мухлислик қиламан! ЦСКА ҳар доим биринчи бўлиб қолади!

Энди мен "Истанбул Башакшеҳир" футболчисиман. Бу мен учун янги чақирув бўлиб, ўзгача мотивация беради. Туркия маданияти ўзбек тилига яқин, ишончим комилки, бундай қизиқарли мамлакатда кўплаб ёқимли кашфиётлар ва воқеалар кутиб турибди. Айни пайтда Туркияда чемпионати жуда кучли: жиддий рақобат, шиддатли кураш. "Истанбул Башакшеҳир" ҳар йили юқори ўринлар учун курашади ва мен клубга чемпионатда олдинга қадам ташлашга ёрдам беришни жуда хоҳлайман. Айниқса, еврокубокларда илк бор ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан қанчалик хурсанд эканлигимни таъкидламоқчиман: "Истанбул Бошакшеҳир" Конференциялар Лигасида ўйнайди ва бу курашда клубга ёрдам беришдан хурсанд бўламан.

Сиз билан учрашишни интиқлик билан кутаман, азиз "Истанбул Башакшеҳир" мухлислари!", – деди Файзуллаев.

Аввалроқ ЦСКА ҳимоячиси Игорь Дивеев Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилаган эди. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика