UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  0 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  1 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  1 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  5 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  11 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  7 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16

А Серия расмий сайтида “Рома”нинг мавсум учун қайдномаси ҳозирча йўқ Янгиликлар

А Серия расмий сайтида “Рома”нинг мавсум учун қайдномаси ҳозирча йўқ

Кўпчиликда Элдор Шомуродов янги мавсумни қаерда бошлаши ҳақидаги савол ўйлантирмоқда.

Аммо ҳозирча у “Рома” футболчиси ва ҳали ҳеч қаерга кетгани йўқ. Римликларнинг охирги машғулотларида ҳам 27 ёшли ўзбекистонликни кўриш мумкин эди.

“Рома” Италия чемпионати 2022/23 йилги мавсумидан ўрин олган дастлабки учрашувини эртага сафарда “Салернитана”га қарши ўтказади.

Салернитана

Серия А . 1-тур

15/08/2022, 00:45

1
:
0
Тугади

Рома

Брайан Кристанте - 33'

Стадион: Stadio Arechi, 24983 томошабин

Бош ҳакам: Simone Sozza

45'
90'
28'  Лассана Кулибали
39'  Норберт Дьембер
40'  Григорис Кастанос
54'  Григорис Кастанос (Франк Рибери)
62'  Эрик Ботхейм (Диего Валенсия)
62'  Паскуале Маццокки (Жуниор Самбия)
73'  Лассана Кулибали (Джулиан Кристофферсен)
33'  Брайан Кристанте
48'  Крис Смоллинг
68'  Тэмми Абрахам (Неманья Матич)
72'  Неманья Матич
78'  Николо Дзаньоло (Джорджиньо Вейналдум)
88'  Пауло Дибала (Стефан Эль-Шаарави)

А Серия расмий сайтида жамоалар янги мавсум учун қайдномаси бериб борилмоқда. Аммо “Рома” билан бирга “Фиорентина”, “Ювентус”, “Лацио” ва “Наполи”нинг якуний рўйхати жойланмаган. Ҳар бир клуб 25 ўйинчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

“Рома” расмий сайтида эса мавсум учун рўйхатдан ўтган футболчилар қаторида Элдор Шомуродов борлигини кўриш мумкин. Аммо ПСЖдан келган Жоржиньо Вейналдумнинг номи ҳалигача йўқ.

Охирги маълумотларга кўра, "Трабзонспор" ва Болонья Шомуродовнинг ижараси бўйича музокаралар олиб бораётгани айтилди. Шунингдек, унга "Вулверхэмптон", “Галатасарой”, “Торино” ҳамда “Сампдория” ҳам қизиққанди. Италияда ёзги трансфер ойнаси 1 сентябрда ёпилади.

Маълумот ўрнида, римликлар мавсум олдидан ўтказган 6 та ўйиннинг учтасида (“Шахтёр” 5:0, “Ницца” 1:1, “Сандерленд” 2:0) Элдор Шомуродов қатнашди ва ўз ҳисобига самарали натижа ёзиб қўёлмади. Жозе Моуринью шогирдлари ўтган мавсум Конференциялар Лигаси ғолиби сифатида 2022/23 йилги мавсум Европа Лигаси гуруҳ босқичида қатнашади.

Қайд этиш жоизки, “Шахтёр”га қарши охирги ўртоқлик ўйини олдидан “Рома”нинг 2022/23 йилги мавсумида қатнашадиган футболчилари “Олимпико” стадионида тантанали равишда кутиб олинганди ва улар қаторида ўзбекистонлик форвард ҳам бор эди. 


Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика