UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  17 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

А Серия. Бир киши кам бўлиб қолган "Ювентус" "Кротоне" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. Бир киши кам бўлиб қолган "Ювентус" "Кротоне" билан дуранг ўйнади

Италия чемпионати 4-туридан ўрин олган "Кротоне" – "Ювентус" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Кротоне – Ювентус 1:1  

«Эцио Шида»

Голлар: 1:0 – 12, пенальти Нванкво, 1:1 – 21 Мората.

Кротоне – Кордац, Магальян, Луперто (Големич, 83), Педру Перейра (Рисполи, 74), Реца, Вулич (Силигарди, 74), Молина (Петриччоне, 88), Жуниор Мессиас, Чигарини, Марроне, Нванкво.

Ювентус – Буффон, Демирал, Данило, Бонуччи, Фработта, Кулусевски (Бернардески, 70), Бентанкур, Портанова (Куадрадо, 56), Артур (Рабьо, 70), Кьеза, Мората.

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (11), Чигарини (14), Портанова (37), Кулусевски (45), Реца (68), Магальян (84).

Четлатиш: Кьеза (60).


Ўйин ўз ниҳоясига етди. Турин клуби меҳмонда бир очкога эга бўлди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+5. Мората ҳужумда тўпни қўл билан ўйнагани боис ҳакам ўйинни тўхтатди.  

90+4. "Кротоне" фаолликни ошириб, олдинга бормоқда.

90+2. Бернардескининг майдонга тушиши жуда омадсиз кечди, у ўйинга қўшилиб кета олмаяпти. Унинг нотўғри пасини кўрган Пирло бошини қимирлатиб қўйди. 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди. 

89. Альваро Моратага нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди, аммо ҳакам бунга эътибор қаратмади. 

88. "Кротоне"да ўйинчи алмашди: Молина ўрнига Петриччоне тушди. 

86. Силигардининг бош билан йўллаган зарбаси! Буффон тўпни ишонч билан ушлаб олди. 

84. Магальян қўполлиги боис сариқ карточка олди. 

83. "Кротоне"да ўзгариш: Луперто ўрнига Големич тушди. 

80. Гол йўқ!  Такрорий вазият Мората ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлигини кўрсатди. 

78 Диққат! Тўхтаб турамиз. Гол ВАРда текширилмоқда, офсайд кузатилган бўлиши мумкин.  Гол бекор қилинди! 

76. ГООООООООООООООООЛЛЛ!  Мората ҳам ўзининг, ҳам "Юве"нинг 2-голини урди – 1:2!  

74. "Кротоне"да 2 та ўзгариш: Вулич ўрнига Силигарди, Перейра ўрнига Рисполи ўйинни давом эттирадиган бўлди.  

72. Меҳмонлар Буффон орқали ўйинни бошлашди, аммо ҳимоячилар босим сабабли тўпни йўқотдилар.  

70. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Кулусевски ўрнига Бернардески, Артур ўрнига Рабьо туширилди. 

68. Реца Куадрадони йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

65. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 46% - 54% 

63. Ууух!  Моратанинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

60. Даҳшат! Кьеза қизил карточка олди!  У Чигаринига қарши тик оёқда ўйнади. 

58. Демирал ўнг қанот орқали тезлик олган Мессиасни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

56. "Ювентус"да ўзгариш: Портанова ўрнига Кудрадо тушди. 

55. Зарба! Чигарини! Унинг зарбаси озгина ноаниқ кетди. 

53. Вулич Молина томон яхши узатмани қайд этди, бироқ сўнгги лаҳзада ДЕмирал хавфнинг олдини олди.

51. "Кротоне" футболчилари туринликларга нисбатан босим уюштирмоқдалар. Демирал Буффонга пас беришига тўғри келди.

49. "Юве" қарши ҳужумга борди,  Мората ишонч билан олдинга бориб, Кулусевскига пас берди, аммо у тўпни йўқотди. 

47. Зарба!  Бентанкурдан узоқ масофадан хавфли, аммо бироз ноаниқ зарба. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг – 1:1. Танаффус! 

45. Рецага нисбатан қўпол ўйнаган Кулусевски огоҳлантириш олди. 

44. Қандай вазият!! "Кротоне" футболчисининг зарбасини Буффон қайтарди! 

41. Педру Перейра Портановани йиқитди, жарима тўпи. Кулусевскининг узатмасидан кейин Демирал бош билан зарба йўлламоқчи бўлди, аммо муваффақиятсиз чиқди, шундан сўнг, Марроне тўпни қайтарди. 

40. Зарба!  Портанованинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

37. Мессиасга нисбатан жуда қўпол ўйин кўрсатган Портанова огоҳлантирилди. 

34. Бугун фоллар жуда кўп кузатилмоқда. Ҳакам эса сариқ карточка кўрсатишда унчалик шошилмаяпти.

32. Ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирча Артур, Кулусевски ва Кьеза сифат бўйича яққол ажралиб турибди. 

30. "Кротоне" футболчиларида куч қолмаганга ўхшайди, Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди, аммо муваффақиятсиз пас туфайли вазият яратилмасдан якунланди.

28. Катта тезлик билан югуриб келган Бентанкур қарнотдан олдинга интилаётган Вуличга нисбатан қўполлик ишлатди. 

26. Мората "Юве"га қайтганидан кейин 1-голини урди, Кьеза эса дебютида ассистни амалга оширишга улгурди. 

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 40% - 60% 

22. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!  Мората ҳисобни тенглаштирди – 1:1!  Кьеза – ассистент! 

20. Кўп йиллик Италия чемпиони ким эканлиги ҳозирча номаълум.

17. Кулусевски Фработтани ажойиб пас билан таъминлади, бироқ буни олдиндан сезган "Кротоне" ҳимоячиси хавфни бартараф этди.

16. Келинг, 42 ёшли Буффоннинг ўйинидан завқланайлик. Ахир у бугун А Сериядаги 650-ўйинини ўтказмоқда. Фантастика! 

14. Кьеза ҳисобни тенглаштиришга шошилди ва олдинга ўтди, рақиб Чигарини уни йиқитди ва огоҳлантириш олди. 

12. ГООООООООООООЛ!!! Нванкво пенальтини муваффақиятли амалга оширди – 1:0!

11. ПЕНАЛЬТИ!!! Бонуччи Рецани йиқитди.  Унга сариқ кўрсатилди. 

10. Мората чап қанотда тўпни яхши қабул қилиб олди ва ҳимоячини алдаб ўтди, аммо ҳакам қоида бузиш қайд этди.

8. Кьеза бурчак зарбасидан кейин Портанова томон пас берди, бироқ тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб қолди.

6. "Ювентус" ўйин бошидаёқ қийинчиликка дуч келяпти ва рақиб томон майдони тарафга ўтишда жуда қийналмоқда.

5. "Кротоне" бурчак тўпига эга бўлди. Улар буни чалғитувчи услубда амалга оширишди, Вулич узоқдан зарба беришга уринди, аммо ноаниқ.

3. "Кротоне"да яхши вазият!  Реца рақибни чалғитиб, Нванквога пас берди. Форвард айланиб олди ва зарба йўллади, бироқ кучсиз чиқиб қолди. 

2. Фработта прессингга киришди ва рақиб ўйинчисини йиқитди. 

2. Бугунги ўйинни ҳар хил сабабларга кўра бир нечта футболчилар ўйинчилар ўтказиб юборишмоқда. Пирло уларнинг ўрнини ёш Фработта ва Портанова кеабилар билан тўлдирган. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

"Жижи" ўйинга тайёр. Сиз-чи? 

"Юве" стадионга етиб келди

Таркиблар эълон қилинди

- Ўйин 23:45 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун "Ювентус" Италия А Серияси 4-тури доирасида "Кротоне" меҳмони бўлади. Учрашувни яқин 2 соат давомида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика