UZ

Сўнгги янгиликлар

03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  4 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  30 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

А ПРО-Лига. Жорий мавсум якунлари бўйича жамоаларда кўрсаткичлар қандай? Янгиликлар

А ПРО-Лига. Жорий мавсум якунлари бўйича жамоаларда кўрсаткичлар қандай?

Жами 8 та жамоа иштирок этган холда 4 давралик тизимда ўтказилган А ПРО-Лига мусобақасининг жорий мавсуми якунларига кўра, Муборакнинг "Машъал" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Келинг, бугун сизлар билан А ПРО-Лиганинг 2019-йилги мавсумида жамоалар томонидан қайд этилган натижаларни таҳлил қиламиз.

1. "МАШЪАЛ". Жами 55 очко жамғариб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган муборакликлар жорий мавсумда ўтказилган 28 та турда жами 16 бор ғалаба, 7 марта дуранг натижа ҳамда 5 бор мағлубият қайд этганликларини таъкидлаш жоиз. "Машъал" ушбу мавсумда рақиблари дарвозасига 49 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 24 марта тўп ўтказиб юборди. Эътиборлиси муборакликлар жорий мавсумда энг кам гол ўтказиб юборган жамоа сифатида намоён бўлдилар.


2. "ИСТИҚЛОЛ". Бутун мавсум давомида мусобақа жадвалида пешқадамлик учун курашиб келган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси жорий мавсумда 53 очко билан А ПРО-Лигада иккинчи ўринни қўлга киритдилар. "Истиқлол" ўтказилган 28 турда жами 16 та ғалаба, 5 дуранг, 7 та мағлубият қайд этди. Рақиблари дарвозасини 61 бор ишғол этишга муваффақ бўлган фарғоналиклар мавсум давомида энг кўп гол урган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлдилар. Шу билан улар ўз дарвозаларидан 28 бор тўп олиб чиққанликларини таъкидлаб ўтиш жоиз.


3. "ОҚ-ТЕПА". Ўтказилган 28-турда 16 та ғалаба, 3 дуранг, 9 мағлубият қайд этган тошкентликлар жами 51 очко билан А ПРО-Лигада учинчи ўринни қўлга киритдилар. "Оқ-Тепа" жамоаси вакиллари жорий мавсумда рақиблари дарвозасига 59 та гол киритиб, 42 та ўтказиб юбордилар. Шу ўринда "Оқ-Тепа" жамоаси ҳужумчиси Павел Пуришкин жами 19 та гол билан жорий мавсум тўпурарига айланганлигини таъкидлаш ўринли бўларди.


4. "НЕФТЧИ". Илк бор ПРО-Лига мусобақасида иштирок этган Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси жорий мавсумда жами 15 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият қайд этган холда 48 очко жамғариб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Фарғоналиклар ўтказилган 28 та турда рақиблари дарвозасига 37 та гол киритиб, 26 та ўтказиб юбордилар.


5. "ШЎРТАН". Ғузорликлар жорий мавсумда ўтказилган 28 та турнинг 15 тасида ғалаба қозонишни уддасидан чиқдилар. Шунингдек 3 бор дуранг ва 10 мағлубият қайд этган холда "Нефтчи" жамоаси билан бир хил 48 очко жамғардилар. Ўзаро баҳслардаги устунлик фарғоналиклар томонида бўлганлиги сабабли "Шўртан" мусобақа жадвалининг 5-поғонасидан жой олди. Ғузорликлар рақиблари дарвозасига 56 та гол киритиб, 36 та ўтказиб юбордилар.


6. "ХОРАЗМ"
. Жами 14 ғалаба, 5 дуранг, 9 мағлубият қайд этган "Хоразм" жамоаси "Нефтчи" ва "Шўртан"дан атиги бир очко кам, яъни 47 очко билан А ПРО-Лигада олтинчи ўринни эгаллади. Хоразмликлар жорий мавсумда рақиблари дарвозасига 55 та гол киритиб, 37 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Шу ўринда жамоа сардори, тажрибали посбон Ғайрат Ўдаев кўплаб учрашувларда маҳорат кўрсатиб, "Хоразм"ни голлардан сақлаб қолганлигини аълоҳида айтиб ўтиш жоиз.

7. "ШЕРДОР". Самарқандликлар 2019-йилги А ПРО-Лигада 4 бор ғалаба, 2 та дуранг ва 22 та мағлубият қайд этган холда 14 очко билан еттинчи поғонадан жой олдилар. "Шердор" вакиллари рақиблари дарвозасига 36 та гол киритиб, 73 бор гол ўтказиб юбордилар.

8. "ИФТИХОР". Мусобақадан четлатилганлиги туфайли мавсумни охирига етказа олмаган олтиариқликлар 1та ғалаба, 2 дуранг ва 25 мағлубият (техник мағлубиятлар қўшиб ҳисобланган) қайд этдилар. Жами 5 очко жамғара олган "Ифтихор" мусобақа жадвалида сўнги ўринни эгаллади. Ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилган "Ифтихор" рақиблари дарвозасига 16 та гол киритиб, 103 та ўтказиб юборганлигини эътироф этиш жоиз.


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика