UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  1 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  7 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  17 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса Янгиликлар

Спорт бозордаги энг замонавий 7 хил бутса

Сўнгги бир неча йил давомида спорт бозорида турли хил янги бутсалар пайдо бўлди.

Деярли ҳар ҳафта янги бутса намойиш этиляпти. Бутсалар кўплиги туфайли бирортасини танлаш жуда қийин.

Биз ўзига тортувчи 7 хил бутсани танлаб олдик ва унда ўйнаши керак бўлган футболчининг сифатларини қўшиб ўтдик. Буни жуда жиддий қабул қилманг, аммо биз келтирган сифатлар орқали қайси бутса кимга тегишли эканлигини топиб кўринг.


Adidas X15 - Whiteout Edition


"Шарпалар" учун мўлжалланган бутса. Бундай футбочи икки муваффақиятли ҳаракат қилиши ва ярим соат кўринмай қолиши мумкин. У гол уриши ёки унга ассистент бўлиши мумкин, аммо майдонда кўринмайди.  У ҳимояга умуман қайтмайди, бу футболчи фақат гол урганида ёки голли оширма берганида уни эсга оламиз.


Nike Magista Obra – Electro Flare Pack


"Қучоқловчи". Икки қўли билан рақибни ушлаб оладиган футболчини тасаввур қилинг. Тўп учун курашиш ўрнига, у футболга оид бўлмаган ҳаракатларни амалга оширади.


Nike Mercurial Vapor X Pink


"Примадонна". Майдонда етакчи бўлиши жуда муҳим, аммо фақат футбол билан боғланиб қолмай, ёрқин бутса кийадиган етакчилар ҳам бор. У тўпни олдириб қўйса яхшиси ҳеч нарса демаган маъқул, лекин унинг жамоадоши ушбу хатога йўл қўйса "Примадонна"дан эшитадиганини эшитади.


Puma evoSPEED SL Leather - Electric Blue


"Умидсиз". Бу футболчи дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади ёки икки ҳимоячини алдаб вазиятни оғирлаштиради.


Adidas X15 - Solar Blue


"Жаноб ажойиб". Ушбу футболчи қулай вазиятда яхши таасуррот қолдирмоқчи бўлади. У ўйинга бир қоп энг замонавий бутсаларни олиб келади. Бу ўйинчи майдонда мўжиза яратиши ёки ўз финтларида адашиб қолиши мумкин.


Under Armour Speedfrom Leather - Blackout


"Уста" - фақат доно футболчигина бу бутсани танлайди. У барчасини кийиб кўрган ва бозордаги энг қулай бутса шу эканлигини билади. Камтаргина қора дизайн. Бу футболчи ўз тажрибасини бўлиша олади ва қаноти остига "полапон" футболчиларни олиши мумкин.


Nike Hypervenom Phantom - Lewandowski


"Леви" - бу футболчи айни дамда машҳурлик чўққисида. У голларни қандай уришни биласиз. Бундан ташқари, бу ишни иккала оёғи билан ҳам яхши эплайди. Агар жамоангизда шундай футболчи бўлса, шунчаки тўпни унга беринг ва қолганини унинг ўзи бажаради?

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика