UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  3 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  7 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  13 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

95-дақиқада урилган гол “Брага”га Португалия лига кубогини тақдим этди Янгиликлар

95-дақиқада урилган гол “Брага”га Португалия лига кубогини тақдим этди

Брагадаги “Мунисипиал-ди-Брага” стадионида Португалия лига кубогининг финал баҳси бўлиб ўтди.

“Брага” ва “Порту” жамоалари ўртасида кечган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин тақдирини баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқасида Рикарду Орта томонидан киритилган гол ҳал қилди.

Португалия лига кубоги баҳслари 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ушбу турнирда “Бенфика” етти бор ғолиб чиққан бўлса, “Спортинг” икки бор ушбу совринни ўз музейига олиб кетган. Финал баҳсида ғолиб чиққан “Брага” иккинчи бор ушбу турнирда тенгсиз эканлигини намойиш этди. Брагаликлар 2013 йили ҳам ушбу мусобақада барча рақибларини мағлуб эта олишганди.

Финалда мағлуб бўлган “Порту” эса ҳозирча бирор марта ҳам Портуалия лига кубогига эга чиққанича йўқ. Улар тўрт марта финалгача етиб боришган ва ҳар сафар рақибларига мағлуб бўлишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика