UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  2 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1

"БАРСЕЛОНА" ЕЧЛ ҒОЛИБИ! Янгиликлар

"БАРСЕЛОНА" ЕЧЛ ҒОЛИБИ!

"Ювентус" ва "Барселона" учрашувигача бўлган тадбирларнинг ва ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                       ЯНГИЛАШ



                               MES QUE UN CLUB


КУБОК "БАРСЕЛОНА"ГА ТОШПИРИЛДИ ва ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда! 


- НАВБАТ "БАРСЕЛОНА"ГА!





- Тақдирлаш навбати "Ювентус"га.


- Инфантино ва Платини ҳакамларни тақдирлашди.




Кун латифаси! Томас Вермален "Барселона" сафида бир маротаба майдонга тушиб, 3та соврин ютиб олди!


"Ювентус" мухлислари хафа бўлманг! Ахир улар амалдаги Чемпионлар лигаси ғолибини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Ҳурматимиз чексиз!


Барча "Барселона" мухлисларини чемпионлик билан табриклаймиз. Тақдирлаш маросимини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.


90+7. 1:3 НЕЙМАРРР!!!! Қарши ҳужумда Неймар "Ювентус" эртагига якун ясади.


90+6. Энг сўнгги ҳужум. Маркизио каратэ услубида Алвесга зарба берди. Сўнгги ҳужум


90+5. Қўшиб берилган вақт ҳам якунланди.


90+4. Суарес яна йиқилди. Ўзгариш. Суарес ўрнига Педро.


90+3. "Барса" қарши ҳужумда бурчак тўпига эришди!


90+2. ТЕВЕССС!!!! Тер Штеген ўз ўрнида!


90+1.Ўзгариш.  Ракитич ўрнига Жереми Матье.


90+. Финалга 5 дақиқа қўшиб берилди.


90. Сўнгги дақиқа бошланди.


89. Ўзгариш. Эвра ўрнига Коман.


88. Эвра майдонда ётибди. Ўзи оёғини қайириб олган кўринади.


87. Перейра тўпни ўзидане узоқлашитириб юборди ва ҳужум бартараф этилди.


86. Суарес майдонда йиқилиб ётибди. Жароҳат олган кўринади.


85. Ўзгариш. Мората ўрнига Льоренте.


84. Туринликлар қоида бузишда давом этяпти.


83. ПОгба қарши ҳужумга ўтаётган Дани Алвесни тўхтатиб қолди!


82. ПИКЕЕЕ!!!! Ракитичнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Пике дарвозага зарба берди. Ноаниқ!




Ўзгариш. Видаль ўрнига Перейра.

79. ПОГБААА!! ИККИНЧИ ҚАВАТДА тўпни ютди, аммо дарвозага аниқ зарба бера олмади.


77. Ўзгариш. Иньеста ўрнига ХАВИ! Буюк ХАВИ! 


76. Чақир хуштакни чақириши қийин бўляпти! Каталония клуби қулай стандартга эга бўлди! Тўп қаршисида Месси. Дарвозагача 25 метр. Мессининг зарбаси ноаниқ.


74. ТЕР ШТЕГЕН!!! Эвранинг бош билан зарбасини тер Штеген мўжиза туфайли қутқариб қолди.


74. Месси йиқилди, аммо ҳакам жим. Чақир ўйнашга руҳсат беряпти!


71. НЕЙМАРРР!!!!  ГООЛЛЛ!!!!! ЙЎҚҚ!!! Ҳакам ҳисобламади! Ҳа, тўп Неймарнинг қўлига теккан экан.


69. Сариқ карточка. Суарес қўполлик ишлатди.


Бу гол Моратанинг голига ўхшаб кетди.

68. ГОООЛЛЛЛЛ!!!!! СУАРЕСССС!!! Мессининг зарбасидан қайтган тўпни Суарес дарвозага михлаб қўйди.




67. Ўйиннинг ҳарорати ошиб боряпти! Қайси жамоа гол урса ўша ғолиб бўлиши мумкин.


64. ПОГБААА! Унинг кучли зарбасини тер Штеген ушлаб олди!


64. ИНЬЕСТА!!!! Турган жойида қандай ўгирилиб олиш мумкин. Қойил!!!


63. ТЕВЕССС!!!!! Тевеснинг зарбаси бироз ноаниқ!


62. Месси бир нималар қилишга уриняпти, аммо ҳозирча ўхшаётгани йўқ.


61. Италияликлар уйғонди


60. "Юве"Да қарши ҳужум, ҳужум навбати "Барса"да! Аммо фойда йўқ иккала ҳужумдан ҳам!


59. "Барселона" довдирашни бошлади!


57. Туринликлар ана энди бор кучини кўрсатади, улар зебра эмас, улар йўлбарс!


Ҳисоб тенглашди! Ана энди ҳаммаси бошланади!!!

55. ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!! ТЕВЕСнинг зарбасини қайтарган тер Штеген Моратанинг зарбасига улгурмади!!!


54. "Кекса синьор" прессингни оширяпти.


52. Каталония клуби мухлислари ўз жамоасининг ҳар бир тўп оширишига ОЛЕ дея бақиришяпти.


51. МЕССИ!!!! Тика-така орқали жарима майдончасига кирган Месси дарвозага зарба беришда бироз адашди.!


49. СУАРЕССС!!!!!! Биринчи уринишда тўпни жарима майдончасига ташлай олмаган Суарес, иккинчи уринишда дарвозага зарба берди. НОАНИҚ!


48. "Юве"да жарима зарбаси. Тўп қаршисида Пирло. Андреа Пирло тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Пике тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Қарши ҳужум. БУФФФОООННН!!! 5 га 3 чиқаётган каталонияликлар Буффон туфайли гол ура олмади.


47. Икки жамоа таркибида ҳозирча ўзгариш бўлгани йўқ.


46. Иккинчи бўлим бошланди.


Фақат бир маротаба Италия клуби финалда мағлуб бўлаётиб, иродали ғалабага эришган. Милан - Бенфика 2:1 (1963 йил)


Жамоалар эскалаторда майдонга қайтишяпти.




Биринчи бўлим статистикаси!

ЮвентусСтатистикаБарселона
6Зарба7
1Аниқ зарба4
3Бурчак тўпи4
0Оффсайд0
14Қоидабузарлик4
2Сариқ карточка0






ТАНАФФУС!


45. МЕЕЕССССИИИ!!!! Жарима майдончасига Лео ёриб кирди, аммо тўп ошириши ўхшамади.


44. СУАРЕСС!!! Буффоннинг жамоадошига етказиб берган тўпига биринчи бўлиб Неймар етиб келди ва у тўпни жарима майдончаси ичида турган Суаресга етказиб берди. Луисни бироз бўйи етмади. Акс ҳолда ҳисоб ўзгарган бўлар эди.


41. Погба Мессини йиқитди. Карточка бор.


40. Суаресс!!! Яна қарши ҳужумда каталонияликлар ва яна Суаресдан зарба, бу сафар Буффондан сейв ва бурчак зарбаси.


39. СУАРЕССС!!!! Бир ўзи рақиб жаримай майдончасига кирди ва бир амаллаб зарба берди. Буффон ҳам бу тўпга ета олмади, аммо гол эмас.


37. "Барселона"нинг тика-такаси туфайли голли ҳужум амалга ошишига бир баҳия қолди. 


36. Ушбу вазият такроран кўрсатилганда, пенальти йўқлиги маълум бўлди. Альба Погбани йиқитмаган.


35. ПЕНАЛЬТИИИ   МИ?????? "Ювентус"нинг деярли барча футболчиси Чақирга эътьироз билдиряпти.


35. Йўқ, бурчак зарбаси оширилмади, ўйнаб кетилди ва ҳужум ўз-ўзидан бартараф бўлди.


34. Туринликларда бурчак зарбаси. Гол бўлиши мумкин. Кузатамиз!


33. "Ювентус" футболчисининг рақиб жарима майдончасига узатган тўпини Пике қайтарди.


32. Ҳозирча вақт каталонияликларнинг тўп оширишлари билан ўтяпти.


30. Туринликлар тўпни олиб қўйиш учун қоида бузишга мажбур бўлишяпти.


29. Ҳозирча Месси кўрингани йўқ, ундан ҳам қандайдир сеҳрли ҳаракатлар кутиб қоламиз.


28. "Барса" қанотлардан жарима майдонига кириб боришга уриняпти, аммо бу "Ювентус"ку!


27. Каталонияликлар ўйин темпини пасайтиряпти.


25. МАРКИЗИООООО!!!! Альба ўз жарима майдончаси ичида тўпни тепиб юбормай олдириб қўйди, Маркизио эса жарима майдончи чизиғи устидан зарба берди, бироз ноаниқ!


24. Мората!!!! Альба Альваронинг зарбасини тўса олмади, аммо каталонияликларнинг бахтига зарба ноаниқ бўлди.


23. Тевеснинг зарбаси ҳудди голга ўхшади, аммо бу биз ўйлагандек эмас.




22. "Барселона" ҳужумга ўтганда, ҳимояда фақат Пике қоляпти.


20. ХАВФЛИИИ ВАЗИЯТТТ!! Погба чап қанотда тўпини ТЕвесга ташлади, аммо Маскерано бу голни йўққа чиқарди.


Голдан сўнг Луис Энрике Маскеранога нималарнидир айтди.



18. "Юве" ҳам тика-такани бошлади. Тўп билан туринликлар.


17. Дарвозага зарба бериш бўйича ҳисоб 2:4. Аниқ зарбалар бўйича эса 0:2. "Барса" олдинда.


16. Ракитичнинг ерлатиб оширган тўпини Альба дарвозага йўллай олмади. Буффон тўпни ўйинга киритади.


15. Жарима тўпини ўйинга киритиб юборишди, аммо туринликлар тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак тўпи.


14. Неймарга қарши қоида бузишди. Видаль ўзини босиб олиши шарт!


13. БУФФФООООННН!!! Дани АЛвешнинг зарбасини БУФФОН ҚАЙТАРДИ! ЖУда яқин масофа эди!!!! Баракалла ЖИЖИ!!


12. "Юве" ҳимояда тўпни олдириб қўйди, аммо испанлар зарба бера олмади. Кейинги вазиятда Мессининг тўп оширишидан сўнг Неймар тўпга бироз улгурмади.


Месси голли ҳужумда иштирок этмади.



11. Сариқ карточка. Видаль! Артуро 3 марта қоида бузди ва ҳакам уни жазолади.


10. Каталонияликлар тўпга эгалик қилиш бўйича статистик маълумотларни ўз томонига оғдиряпти.


9. НЕЙМАРРРР!!!!! Бразилиялик жарима майдончаси чизиғи устидан Буффон дарвозасига зарба берди. Ноаниқ!


8. ВИДАЛЛЛЬЬЬ!!!!!! МОРАТАнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Артуро тўпни дарвозадан бироз юқорироққа тепди! Афсус!


7. Видаль яна "Барселона" футболчисини йиқитди. Карточка йўқ.


6. Видаль Иньестага қўполлик ишлатди. Чақир чилилик футболчига ўзини босиб олишни маслаҳат берди.


4. ГООООЛЛЛ!!! РАКИТИЧЧЧ!!!!!! "Юве" жарима майдончаси ичида каталонияликлар ажойиб комбинация уюштирди. Немар ва Иньестанинг тўп оширишидан сўнг Ракитич ҳисобни очди!


3. Неймар чап қанотда аут чизиғи олдида рақибнинг уч футболчисига қарши чиқишга уринди, аммо бу "Ювентус".


2. Маскеранонинг тиззалари титраяпти шекилли, у тўпни оёғида ушлаб тура олмаяпти.


1. Ўйинда икл зарба. Дарвозабон хато қилди ва Тевес дарвозага зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп осмонга учиб кетди. "Барселона" довдирашни бошлади. Ҳайжонда бўлиб туради.


Барча эътибор ўйинга, майдонга, "Юве" ва "Барса"га қаратилади!

1. Учрашув бошланди!


"Ювентус" - "Барселона" 1:2, 

Гол: Ракитич 4, Мората 55, Суарес 68.

"Ювентус": Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Барзали, Эвра (Коман 89), Маркизио, Пирло, Погба, Видаль (Перейра 79), Тевес, Мората (Льоренте 85).

"Барселона": Тер Штеген, Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич (Матье 90+1), Бускетс, Иньеста (Хави 77), Месси, Суарес (Педро 90+5), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Видал 11, Погба 41, Суарес 69.





- Иккала жамоа бир-бири билан кўришиб чиқди, навбат тўпни ёки дарвозани танлашга.


- Бизнинг севимли иккинчи мадҳиямиз бошланди! Тинлаймиз роҳатланамиз, куйлаймиз!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишяпти!!! ОЛҒАА!!!!


Бу Погбами?





- Бранденбург дарвозалари намойиш этилди. Бу БЕРЛИН тимсолидир.


- Ажойиб қўшиқ фонида майдонда турли хил шакллар акс этяпти.


- Майдонда финал тадбири бошланди. Байрамда иштирок этаётган кўнгиллилар Чемпионлар лигасини тўпи яратишди.


- Ўзбекистонда тун ярмидан оққанда, трансялция студиямиз мухлислар учун йилнинг энг муҳим учрашувини шарҳлашга тайёр эканлигини билдирди.


Стадион деярли тўлиб бўлди










"Ювентус"нинг финалдаги асосий таркиби: 

Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Барзали, Эвра, Маркизио, Пирло, Погба, Видал, Тевес, Мората.


"Барселона"нинг финалдаги асосий таркиби: 

Тер Штеген, Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Месси, Суарес, Неймар.


22:30 "Ювентус" футболчилари



"Ювентус" кийиниш хонаси







Бугунги мозайкалар мана шундай бўлади









21:40 бир неча дақиқада сўнг стадионга кириш эшиклари очилади



"Ювентус" тараф



"Барселона" мухлислари ўтирадиган томон




20:30


Финал учун махсус байрамга тайёргарлик кўрилмоқда




Мухлислар аста-секин стадион атрофига тўпланишяпти


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика