UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  0 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  1 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  3 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10

"8+3". Абрамовга нима панд берди? Янгиликлар

"8+3". Абрамовга нима панд берди?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўзимиздан - Миржалол Қосимов. Чет элдан - Роналду ва Месси. "Барселона"га мухлислик қилганим учун Месси, лекин бу Роналдунинг кучли эканлигини инкор қилолмайди.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роналдиньонинг Бразилия терма жамоаси либосида Англияга жарима зарбасидан урган голи (2002 йилги мундиал).


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Андрес Иньеста

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Шу пайтгача бўлмаган. Катанецни энди кўрамиз. Унга озгина вақт керак. Ўртоқлик учрашувларидан хулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Айнан битта шахсга тўхталмайман. Ҳар гал Жаҳон  чемпионатига чиқишига озгина қолаётган Миллий терма жамоамизни омадсиз дея оламан. 2014 ва 2018 йилларда мундиалга чиқиши учун 1 қадам етмаган мураббийлар.

- Абрамовчи?

- Абрамов? Саудия Арабистонига қарши ўйинда танланган таркибни кўрдик. Менимча, бу кишига омадсизлик эмас, билимсизлик панд берди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Асосан, кадрлар етишмовчилигини ўзбек футболининг камчилиги деб ўйлайман. Бунга мураббийлар, ҳакамлар, клублардаги раҳбарлик лавозимларини кўрсатиш лозим.

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Ўзбекистон Кубоги-2021 финалида бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Насаф" (1:2) учрашувини стадиондан кузатдим.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ф. Вартез, Кафу, Пуйол, Малдини, Жорди Алба - Пирло, Канте, Зидан - Месси, Криштиану Роналду, Роналдо.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Ота-онам. Отамнинг шижоатлари, онамнинг сабрлари. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жудаям кўп иккиланаман, қарор қабул қилишим қийин. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Ҳозиргача бўлган вақтни айтадиган бўлсам, бурилиш нуқтаси сифатида 2020 йил 16 ноябрь ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи лавозимга тайинланган кунимни эслайман. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда.


"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика