UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  1 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  1 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  4 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  7 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  10 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  17 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  12 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  164 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0

"Қизилқум" ўз уйида "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Қизилқум" ўз уйида "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизиқлум" - "Қўқон-1912" баҳси натижаси билан қуйида онлайн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:1
9 май 2015. Навоий.  "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Д.  Роман (Тошкент).
Голлар: Носир Отақўзиев, 13. Баҳриддин Ваҳобов, 50. 62. Вячеслав Шевченко, 60.

Огоҳлантиришлар: Илья Ильин, 22. Миржалол Қурбонов, 33. Асқар Муҳиддинов, 45.

Четлатиш: Жалил Кимсанов, 15.

"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 7.Жамшид Шохназаров (20.Ғайрат Жумаев, 46), 8.Акмал Рустамов (С), 9.Вячеслав Шевченко, 11.Алишер Саноев, 21.Миржалол Қурбонов (14.Файзулла Қамбаров, 72), 23.Шерали Жўраев, 24.Асқаржон Муҳиддинов, 26.Алишер Холиқов (10.Баҳриддин Ваҳобов, 46), 33.Андрей Деркач, 92.Азизбек Усмонов.

Захира: 22.Артём Макосин, 6.Фарруҳ Ҳайдаров, 19.Руслан Саноев, 50.Георгий Квесиешвили.

“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 8.Нодир Қўзибоев, 9.Носир Отақўзиев, 10.Қувондиқ Рўзиев (23.Фурқат Ҳасанбоев, 90), 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамажонов, 24.Илья Ильин ( 20.Хуршид Мухторов, 64), 28.Алексей Николаев, 29.Игорь Голбан.

Захира: 12.Азиз Ашуров, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Азиз Тўхтабоев, 19.Владимир Аргун, 27.Шохруҳ Холматов.

 
                                        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                  ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!

Учрашув якунига етди. Шу тариқа "Қизилқум" ғалаба қозонди.

90+4. Азизбек Усмоно майдонга ётиб олди. Ҳакам эса уни ўрнидан туришини сўрамоқда.


90+2. Жарима зарбаси. Николаев тўпни ҳаволатиб Отақўзиевга узатди. Носирнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

90+1. Ўзгариш! Қувондиқ Рўзиев ўрнига Фурқат Ҳасанбоев тушди.


90. Иккинчи бўлим тўхталишлари учун бош ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

86. Ваҳобов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширмоқчи бўлди. Аммо тўпни Зокиржонов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

85. Меҳмонларнинг марказий ҳимоячиси Голбан рақибларини алдашга киришиб кетди. Аммо у тўпни чап қанотга оширишда хатога йўл қўйди.


84. Зарбааааа! Яна ўша Шералиии! Жўраевнинг бу сафарги зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.


83. Шерали Жўраевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини Бакланов ўз ўрнида ушлаб олди.


80. Нодир Қўзибоев навбатдаги жарима зарбасини амалга оширди. Кучли ва аниқ йўлланган зарбадан кейин тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.


80. Ўзгариш! Сардор Эминов ўрнига Маъруф Зокиржонов тушди.


78. Сардор Эминов чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни паслатиб, қарама-қарши қанотга узатмоқчи бўлди. Аммо тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.


77. Алишер Саноев жарима майдони ичига ёриб кираётганида Голбан усталик билан ундан тўпни олиб қўйиб, жамоасининг навбатдаги ҳужумини ташкил этди.


76. Огоҳлантириш! Баҳриддин Ваҳобов рақиби Рўзиевга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

75. Ҳасанбой Эргашевнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Отақўзиев дарвозага йўллади. Жабборов ўз ўрнида.

72. Ўзгариш! "Қизилқум"! Миржалол Қурбонов ўрнига Файзулла Қамбаров тушди.


69. Дарвоқе, учрашувнинг 64-дақиқасида Илья Ильин ўрнига Хуршид Мухторов тушди.

68.Сардор Эминов жарима зарбасини амалга оширди. Унинг кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди.


 67. Меҳмонлар руҳиятни тушмаяпти ва яна олдинга интилмоқда.


65. Огоҳлантириш! Ҳасанбой Эргашев билан Акмал Рустамовга сариқ карточка.

64. Илья Ильин ўрнига Хуршид Мухторов тушди.


62. ГОООЛЛЛ!!! Баҳриддин Ваҳобов учрашувда ўзининг иккинчи, жамоасининг эса учинчи голини киритди.


60. ГООЛЛ! Шевченко жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.


58. Эминов ўнг қанотдан олдинга кетаётганида икки рақиби уни тўхтатиб қолди. Аммо ҳакам ўйинни давом эттириш кеарклигини кўрсатди.


57. Жумаевнинг зарбаси хавфли кўриниш олган бўлсада, тўп тўсин устидан ўтиб кетди.


56. Мезбонлар асосий эътиборини ҳужумга қаратган. Меҳмонлар эса аксинча. Улар 10 киши бўлиб жуда қийналқмоқда.


55. Шерали Жўраев чап қанотдан икки рақибини усталик билан алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Яна Бакланов маҳоратини намойиш этди.


52. Зарбаааа! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни жарима майдон ичида Шевченко бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо Бакланов яна бир бор маҳорат кўрсатди.


50. ГОООЛЛ! Баҳриддин Ваҳобов ҳисобни тенглаштирди.


47. Зарбаааа! Вячеслав Шевченконинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Бакланов ушлаб олишга эришди.


46. Мезбонлар таркибида ўзгаришлар юз берди. Жамшид Шохназаров ўрнига Ғайрат Жумаев тушди. Алишер Холиқов ўрнига эса Баҳриддин Ваҳобов ўйинни давом эттирадию


46. Диққат! Иккинчи таймга старт берилди.


Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!


45. Огоҳлантириш! "Қизилқум"! Асқар Муҳиддинов! Эминов марказдан олдинга ўтаётганида ортидан чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.


44. Акмал Рустамовнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпига мезбонлардан ташқари Николаев билан Бакланов ташланди. Ҳакам тўпни меҳмонлардан чиқиб кетганини кўрсатди. Бурчак тўпи!


42. Хавфли хужууумм! Қувондиқ Рўзиев марказдан тўпни эгаллаб олиб, чап қанотдаги шериги Мамажоновни олдинга чорлади. Ориф "замах" билан рақибини чалғитди ва дарвоза томон ўзи зарба берди. Жабборов ўз ўрнида!

40. Навоий шаҳридаги "Ёшлар спорт мажмуаси" стадионининг трибунаси мухлислар билан тўлган дея олмаймиз.

39. Шерали Жўраев бурчак зарбасини амалга оширди. Деркачнинг бош билан дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

38. Меҳмонлар ҳимоя чизиғида Игорь Голбан рақибларига деярли имкон бермаяпти.

37. Майдон марказида Қувондиқ Рўзиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Меҳмонлар ўйинчисини ёнига Равшан Эрматов келиб ўрнидан турғазиб қўйди. Жарима зарбаси!

36. Эминов ўнг қанотдан олдинга ўтаб бораётганида қаршисидаги рақиби уни йиқитди. Аммо ҳакам ўйини давом эттириш кераклигини кўрсатди.


34. "Қизилқум"нинг ҳужумлари асосан Саноев орқали ташкил этилмоқда.

33. Огоҳлантириш! Миржалол Қурбонов! Ориф Мамажонов чап қанотдан жарима майдони ичига киратётганида рақиби очиқчасига тўхтатиб қолди.

32. Вячеслав Шевченко таҳминан 30 метрлардан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирмоқчи бўлди. Аммо тўп анчагина олисдан кетди.


31. Жарима зарбалари ҳозирча асосан "Қўқон-1912" дарвозаси томон белгиланмоқда.

30. Чап қанотдан Алишер Саноев анча фаол. Унинг меҳмонлар жарима майдони ичида кутилмаганда Бакланов дарвозаси томон йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28. Николаев ўз жарима майдони ичига кирар-кирмас Шевченкони йиқитди деб топилди. Жарима зарбаси!


27. Азизбек Усмоновнинг меҳмонлар жарима майдонига ҳаволатиб узатиб берган тўпига биринчи бўлиб Бакланов эгалик қилди.

25. "Қизилқум" футболчилари ўйиндаги устунликни ўз қўлларига олишга интилмоқда.


24. Зарбаааа! Шохназаровнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Алишер Холиқов дарвозага аниқ йўлла олмади.

22. Огоҳлантириш! Илья  Ильин! "Қўқон-1912"! Алишер Холиқов чап қанотдан олдинга ўтаётганида меҳмонлар ҳимоячиси уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

20. Акмал Рустамов жарима зарбасини амалга оширди. Аммо тўп устун юқорисидан ўтиб кетди.

17. Мезбонлар стандартлар вазиятлардан фойдалан олмаяпти. 

16. Меҳмонларга энди қийин бўлиши аниқ. Чунки энди улар 10 киши бўлиб ўйнашади.

15. Ууууххх! Четлатиш! Жалил Кисманов! "Қўқон-1912". 

14. Отақўзиев бу вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, учрашувда ҳисобни очди.

13. ГОООООЛЛЛЛЛ! Носир Отақўзииееевв!

11. меҳмонлар қарши ҳужумга ўтди. Отақўзиев тўпни орқароқда турган шериги Рўзиевга тўпни қолдирди. Қувондиқ эса ўнг қанотдаги Эминовни олдинга чорлади. Аммо ҳужум кўнгилдагидек якун топмади.

10. Хавфли вазияяят! "Қизилқум" футболчилари меҳмонлар жарима майдони ичида дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. Аниқроғи бунга қўқонликлар йўл қўймади.

9. Мезбонлар сардори Акмал Рустамов одатдагидек аутдан тўпни узоққа етказиб бериш бўйича маҳоратини намойиш этмоқда.

8.Зарбаааааа! Сардор Эминов! Унинг таҳминан 20-25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди. Зарба хавфли кўриниш олди. 

7.Алишер Саноев чап қанотдан жарима зарбасини амал оширди. Хаволатиб узатилган тўп майдонни тарк этди. Ноаниқ!


6. Энди меҳмонлар ҳужум ташкил этди. Ўнг қанотдан Эминов катта тезлик билан олдинга ташланди. Аммо рақиб тақибидан қочиб кета олмади ва тўп ундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

5. Алишер Саноев бурчак тўпини амалга оширди. Ҳаволатиб узатилган тўпга Акмал Рустамов бош билан зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

3. Дарвоқе, бугун "Қўқон-1912" таркибида айрим ўзгаришлар кузатилди. Хусусан жарохати сабабли ушбу ўйинга марказий ярим ҳимоячи Иззат Ғаниев билан ҳужумчи Дониёр Усмонов ташриф буюрмаган.

2. Зарбааа! Шерали Жўраев меҳмонлар жарима майдони ичида дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп эса рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди. 

1. Бошладик! "Қўқон-1912" футболчилари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб беришди.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


Диққат қилинг! Учрашув бошланиш арфасида.

Таркиблар маълум!

Айни дамда эса футболчилар майдонга чиқиб, ўйин олдидан чигалёзди машкларини бажармоқда.

Бир неча дақиқа олдин, ҳар икки жамоа ҳам стадионга етиб келди.

Шундай экан, яқин икки соат давомида сизларга ушбу саҳифа орқали ўйин тафсилотларини етказиб боришга уринамиз

Навоий шаҳридаги "Ёшлар спорт мажмуаси" стадионига етиб келдик ва медиа трибунага ўрнашиб олдик!

 Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика