UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  0 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  19 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди Янгиликлар

82 ёшни қарши олган кунида Ахбор Имомхўжаевнинг 12-эвараси дунёга келди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони сифатида танилган, ўзининг унутилмас футбол шарҳлари билан мухлислар қалбидан жой олган Ахбор ака Имомхўжаев кеча — 19 февраль куни ўзининг 82 ёшини қарши олганди.

Байрам давом этаётган бир вақтда Ахбор ака учун қувончли бўлган яна бир хушхабар етиб келди. Айнан шу куни атоқли футбол шарҳловчисининг 12-эвараси дунёга келди.

Ахбор ака 5 фарзандни тарбия қилди (улардан бири бандаликни бажо келтирган). Ибратли оилада 15 нафар набира улғайди. Кечадан эътиборан эса эваралар сони 12 нафарга етди.

Биз сайтимиз номидан Ахбор ака Имомхўжаевга кечагидек бахтли кунларнинг яна кўпини тилаб қоламиз! Фарзандлар, набиралар ва абиралар қуршовида мана шундай файзли ҳаёт кечириш барчамизга насиб қилсин!

P.S. Имомхўжаевлар хонадонида 11-эвара ўтган йилнинг 12 августида дунёга келган бўлиб, ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев Ахбор ака ва Фарида аяларнинг никоҳ тўйлари кунида ота бўлиш бахтига мушарраф бўлганди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика