UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  29 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

67 кунлик фаолият Янгиликлар

67 кунлик фаолият

Ҳа, Сэм Эллардайс Англия термаси бош мураббийи сифатида атиги 67 кун ишлади ва коррупция билан боғлиқ можародан сўнг ўрнини бўшатишига тўғри келди.

Daily Telegraph журналистлари ўзларини осиёлик бизнесменлар сифатида таништириб, англиялик мураббийга мурожаат этишганида, у футболчиларни ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказишда ёрдам беришини айтиб, Рой Хожсон, унинг ёрдамчиси Гари Невилл ва ҳаттоки, шаҳзода Гарри ҳақида номақбул сўзларни гапирибди. Бу унинг эгаллаб турган лавозимидан бўшатилишига сабаб бўлди. Sky Sports шу баҳона «Катта Сэм»нинг қисқа муддат мобайнида «уч шерлар»ни қандай бошқарганига тўхталиб, унинг сўзларидан иқтибослар келтирди.

Тайинлов - 23 июль

Орзунинг рўёби: «Англия термаси бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман, буни кўп йиллардан буён орзу қилганим ҳеч кимга сир эмас. Менимча, Англия футболидаги энг яхши иш жойи айнан терма жамоадир. Ишқибозларимиз хоҳлаётган муваффақиятга эришиш учун бор маҳоратимни сарфлайман. Биринчи навбатда, мамлакат биз билан фахрланишини таъминлашимиз даркор».

Дастлабки матбуот анжумани - 25 июль

Янги ишидан мамнунлик: «Сўнгги марта Англия термасини бошқариш имкониятига 10 йил аввал эга бўлгандим. Шундай экан, барчасини кучли ҳаяжон билан қабул қилдим. Ўйлашимча, ушбу лавозимга тўлиқ мос келаман. Ҳар ҳолда, шундан умидворман. Чорловларга муносиб жавоб қайтариш тажрибасига эгаман - нафақат термадаги, балки умумий маънода барча чақириқларни назарда тутяпман. Ахир АПЛда 5та клубни бошқардим ва етарли малакага эгаман».

Қувонч: «Келинг, хурсандчилик қиламиз! Футбол шодлик учун яралган. Бу фаолиятимнинг чўққиси ва мен чинакамига роҳатланишни истайман».

Кучли томонлари ҳақида: «Энг катта қобилиятим - футболчиларнинг ўйиндан завқ олишлари ва кучайишларига кўмаклашиш. Ушбу жиҳат менга ҳар ерда асқотган. Умид қиламанки, Англия термасида ҳам худди шундай бўлади».

Муваффақият йўлида тоғни ағдаришга тайёрлиги ҳақида: «Ҳаммаси, хусусан, руҳий жиҳатларни ҳам астойдил ўрганаман».

Англиялик ёш иқтидорлар ҳақида: «Фақат навқиронлик ва иқтидор хусусида гапиравериш тўғри эмас. Ёшларимиз катта тажрибага эга бўлиб боришмоқда, терма жамоа сафида ўйнашяпти. Улар топ-даражадаги иштирокка тайёр туришлари шарт».

 Дастлабки таркибнинг аниқланиши - 28 август

Франция U-21 терма жамоасида ўйнаган Стивен Н~Зонзи номзоди ҳақида: «Футболчи бизни қизиқтиргани учун ушбу масала ўртага ташланди. Н ~Зонзи етарли эътирофга лойиқ кўрилмаётган ажойиб футболчи».

Дастлабки таркиб аниқланганидан кейин -29 август

Мичейл Антонионинг термага чақирилиши ҳақида: «У қайси лигада ўйнашидан қатъий назар, ёрқин ўйин намойиш этган. Жамоаси муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган, ҳужумда фаол, турли вазиятларда голлар уради - Антониони шу боис чақирдик».

Уэйн Рунининг позицияси ҳақида (у «заявка»да ярим ҳимоячи сифатида кўрсатилган):«Рунининг қаерда ўйнаши борасида аниқ тўхтамга келмадим. У ҳужумкор ярим ҳимоячими ёки ҳужумчи? Уэйннинг «МЮ»даги позицияси ўзгарди, уни қайси чизиққа жойлаштиришни ҳали обдон ўйлаб кўрамиз. Афтидан, кейинги сафар «заявка» форматини ўзгартиришга тўғри келади, чоғи - позицияларни кўрсатмаймиз!»

Маркус Рашфорднинг чақирилмагани ҳақида: «Ёшлар жамоасидаги тўлиқ ўйин Маркус учун муҳим бўлиши аниқ. У ҳамон ёш, келинг, бу футболчига ортиқча босим юкламайлик. Ёшлар жамоасида кўплаб голлар уриб, кейинги сафар бошқачароқ қарорга келишимга замин ҳозирлайди, деган умиддаман».

 Жамоа сардоритайинланганидан кейин - 29 август

Сардорлик боғичи Рунида қолиши ҳақида: «Уэйн Англия термаси сардорлигига мос, у ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажариб келмоқда. Шу боис, мазкур масалада бир қарорга келишда қийналмадим».

ЖЧ-2018 саралашида Словакия термасига Қарши илк баҳс - 4 сентябрь

Ўйинолди ҳаяжон ҳақида: «Ҳар бир ишни бошлашдан олдин ҳаяжонланиш табиий - шогирдларинг майдонга тушиб, сен айтган ишни кўнгилдагидек бажаришларини кутасан».

Словаклар мағлубиятга учратилгандан кейин -4 сентябрь

Сўнгги дақиқаларда урилган ғалаба голи ҳақида: «Муҳими, голни интиқиб кутган ишқибозларимиз кўз ўнгида ғалаба қозондик. Рақиб дарвозаси ишғол қилинди ва барча ўзини бахтиёр сезди».

Англия термасининг янада кучайиши ҳақида: «Шунча имкониятга эга бўлиб, улардан унумли фойдаланолмаслик яхши эмас. Футболчилар билан бу борада иш олиб бормоқчиман. Биз янада кучайишимиз мумкин».

Адам Лаллананинг муҳим голи ҳақида: «Бу ҳолат Англия термаси бош мураббийи сифатида мен учун жуда аҳамиятли. Шу тариқа тўғри йўлга тушиб олдик».

Мальта ва Словения термаларига қарши баҳслар арафасида - 15 сентябрь

«Уэмбли»даги ҳарорат ҳақида: «Стадион англиялик мухлисларга тўлиб-тошса, қандай муҳит ҳукм суришини тахмин қилиш қийин эмас. Гап битта - кўп минг сонли ишқибозлар ишончини оқлашимиз лозим».

Англиялик фанатларнинг Мальта термасига қарши ўйиндан нима кутишаётгани ҳақида: «Мухлисларимиз 10:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишмоқда. Бундай натижага эришишимизга ишончим комил эмас. Ҳа, шотландлар Мальта жамоаси дарвозасига 5та гол уришди (5:1), аммо уларнинг 9 кишига қарши тўп суришганини унутмаслик даркор».

Англия термаси устози сифатида айтган сўнгги гаплари - 27 сентябрь

Трансфер қоидаларини четлаб ўтишга интилгани ҳақида: «Яқинда содир бўлган воқеаларни инобатга олиб, Англия футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдик. Июлдаги тайинлов мени жуда хурсанд қилганди. Эссиз, вазият бундай тус олишини кутмагандим. Бугун Грэг Кларк ва Мартин Гленн билан учрашиб, хатти-ҳаракатларим учун улардан узр сўрадим. Айрим гапларим мен учун шармандали эди, жуда афсусдаман».

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика