UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  20 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  37 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1

67 кунлик фаолият Янгиликлар

67 кунлик фаолият

Ҳа, Сэм Эллардайс Англия термаси бош мураббийи сифатида атиги 67 кун ишлади ва коррупция билан боғлиқ можародан сўнг ўрнини бўшатишига тўғри келди.

Daily Telegraph журналистлари ўзларини осиёлик бизнесменлар сифатида таништириб, англиялик мураббийга мурожаат этишганида, у футболчиларни ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказишда ёрдам беришини айтиб, Рой Хожсон, унинг ёрдамчиси Гари Невилл ва ҳаттоки, шаҳзода Гарри ҳақида номақбул сўзларни гапирибди. Бу унинг эгаллаб турган лавозимидан бўшатилишига сабаб бўлди. Sky Sports шу баҳона «Катта Сэм»нинг қисқа муддат мобайнида «уч шерлар»ни қандай бошқарганига тўхталиб, унинг сўзларидан иқтибослар келтирди.

Тайинлов - 23 июль

Орзунинг рўёби: «Англия термаси бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман, буни кўп йиллардан буён орзу қилганим ҳеч кимга сир эмас. Менимча, Англия футболидаги энг яхши иш жойи айнан терма жамоадир. Ишқибозларимиз хоҳлаётган муваффақиятга эришиш учун бор маҳоратимни сарфлайман. Биринчи навбатда, мамлакат биз билан фахрланишини таъминлашимиз даркор».

Дастлабки матбуот анжумани - 25 июль

Янги ишидан мамнунлик: «Сўнгги марта Англия термасини бошқариш имкониятига 10 йил аввал эга бўлгандим. Шундай экан, барчасини кучли ҳаяжон билан қабул қилдим. Ўйлашимча, ушбу лавозимга тўлиқ мос келаман. Ҳар ҳолда, шундан умидворман. Чорловларга муносиб жавоб қайтариш тажрибасига эгаман - нафақат термадаги, балки умумий маънода барча чақириқларни назарда тутяпман. Ахир АПЛда 5та клубни бошқардим ва етарли малакага эгаман».

Қувонч: «Келинг, хурсандчилик қиламиз! Футбол шодлик учун яралган. Бу фаолиятимнинг чўққиси ва мен чинакамига роҳатланишни истайман».

Кучли томонлари ҳақида: «Энг катта қобилиятим - футболчиларнинг ўйиндан завқ олишлари ва кучайишларига кўмаклашиш. Ушбу жиҳат менга ҳар ерда асқотган. Умид қиламанки, Англия термасида ҳам худди шундай бўлади».

Муваффақият йўлида тоғни ағдаришга тайёрлиги ҳақида: «Ҳаммаси, хусусан, руҳий жиҳатларни ҳам астойдил ўрганаман».

Англиялик ёш иқтидорлар ҳақида: «Фақат навқиронлик ва иқтидор хусусида гапиравериш тўғри эмас. Ёшларимиз катта тажрибага эга бўлиб боришмоқда, терма жамоа сафида ўйнашяпти. Улар топ-даражадаги иштирокка тайёр туришлари шарт».

 Дастлабки таркибнинг аниқланиши - 28 август

Франция U-21 терма жамоасида ўйнаган Стивен Н~Зонзи номзоди ҳақида: «Футболчи бизни қизиқтиргани учун ушбу масала ўртага ташланди. Н ~Зонзи етарли эътирофга лойиқ кўрилмаётган ажойиб футболчи».

Дастлабки таркиб аниқланганидан кейин -29 август

Мичейл Антонионинг термага чақирилиши ҳақида: «У қайси лигада ўйнашидан қатъий назар, ёрқин ўйин намойиш этган. Жамоаси муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган, ҳужумда фаол, турли вазиятларда голлар уради - Антониони шу боис чақирдик».

Уэйн Рунининг позицияси ҳақида (у «заявка»да ярим ҳимоячи сифатида кўрсатилган):«Рунининг қаерда ўйнаши борасида аниқ тўхтамга келмадим. У ҳужумкор ярим ҳимоячими ёки ҳужумчи? Уэйннинг «МЮ»даги позицияси ўзгарди, уни қайси чизиққа жойлаштиришни ҳали обдон ўйлаб кўрамиз. Афтидан, кейинги сафар «заявка» форматини ўзгартиришга тўғри келади, чоғи - позицияларни кўрсатмаймиз!»

Маркус Рашфорднинг чақирилмагани ҳақида: «Ёшлар жамоасидаги тўлиқ ўйин Маркус учун муҳим бўлиши аниқ. У ҳамон ёш, келинг, бу футболчига ортиқча босим юкламайлик. Ёшлар жамоасида кўплаб голлар уриб, кейинги сафар бошқачароқ қарорга келишимга замин ҳозирлайди, деган умиддаман».

 Жамоа сардоритайинланганидан кейин - 29 август

Сардорлик боғичи Рунида қолиши ҳақида: «Уэйн Англия термаси сардорлигига мос, у ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажариб келмоқда. Шу боис, мазкур масалада бир қарорга келишда қийналмадим».

ЖЧ-2018 саралашида Словакия термасига Қарши илк баҳс - 4 сентябрь

Ўйинолди ҳаяжон ҳақида: «Ҳар бир ишни бошлашдан олдин ҳаяжонланиш табиий - шогирдларинг майдонга тушиб, сен айтган ишни кўнгилдагидек бажаришларини кутасан».

Словаклар мағлубиятга учратилгандан кейин -4 сентябрь

Сўнгги дақиқаларда урилган ғалаба голи ҳақида: «Муҳими, голни интиқиб кутган ишқибозларимиз кўз ўнгида ғалаба қозондик. Рақиб дарвозаси ишғол қилинди ва барча ўзини бахтиёр сезди».

Англия термасининг янада кучайиши ҳақида: «Шунча имкониятга эга бўлиб, улардан унумли фойдаланолмаслик яхши эмас. Футболчилар билан бу борада иш олиб бормоқчиман. Биз янада кучайишимиз мумкин».

Адам Лаллананинг муҳим голи ҳақида: «Бу ҳолат Англия термаси бош мураббийи сифатида мен учун жуда аҳамиятли. Шу тариқа тўғри йўлга тушиб олдик».

Мальта ва Словения термаларига қарши баҳслар арафасида - 15 сентябрь

«Уэмбли»даги ҳарорат ҳақида: «Стадион англиялик мухлисларга тўлиб-тошса, қандай муҳит ҳукм суришини тахмин қилиш қийин эмас. Гап битта - кўп минг сонли ишқибозлар ишончини оқлашимиз лозим».

Англиялик фанатларнинг Мальта термасига қарши ўйиндан нима кутишаётгани ҳақида: «Мухлисларимиз 10:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишмоқда. Бундай натижага эришишимизга ишончим комил эмас. Ҳа, шотландлар Мальта жамоаси дарвозасига 5та гол уришди (5:1), аммо уларнинг 9 кишига қарши тўп суришганини унутмаслик даркор».

Англия термаси устози сифатида айтган сўнгги гаплари - 27 сентябрь

Трансфер қоидаларини четлаб ўтишга интилгани ҳақида: «Яқинда содир бўлган воқеаларни инобатга олиб, Англия футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдик. Июлдаги тайинлов мени жуда хурсанд қилганди. Эссиз, вазият бундай тус олишини кутмагандим. Бугун Грэг Кларк ва Мартин Гленн билан учрашиб, хатти-ҳаракатларим учун улардан узр сўрадим. Айрим гапларим мен учун шармандали эди, жуда афсусдаман».

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика