UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони Янгиликлар

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

9 январь куни Австралияда ҳисоб бўйича 16-Осиё Кубоги старт олади. Сайтимиз ўқувчиларига олдинги 15та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

1956 йилги Гонгконг мезбонлик қилган илк Осиё Кубоги ҳақида маълумот бердик. Бугун 1960 йил Жанубий Кореяда ташкил этилган қитъа чемпионатига “сайр қиламиз”.


Дастлабки Осиё чемпионатида зафар қучган Жанубий Корея тўрт йил ўтиб мусобақани ўзида қабул қилди. Кузнинг иккинчи ойида бўлиб ўтган бу сафарги мусобақада ҳам 4та жамоа қатнашган.


Биринчи Осиё Кубогидаги фарқли равишда бу сафар Жанубий Корея, Исроил ва Шарқий Вьетнам билан бирга Хитой терма жамоаси кубок учун кураш олиб борди.


Барча учта жамоани ҳам мағлуб этган Жанубий Корея кетма-кет иккинчи бор Осиёда тенгсиз бўлди. Жамоа вакили Чо Юн Ок 4та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.


Осиё Кубоги-1960
Мезбон мамлакат
: Жанубий Корея

Муддати: 14-23 октябрь

Жамоалар сони: 4та

Мезбон шаҳарлар: 1та


Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони
: 6та

Голлар сони: 19та (ўртача 3,17тадан)

Тўпурар: Чо Юн Ок (4та гол)


Осиё Кубоги-1960

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Жанубий Корея

3

3

0

0

9-1

6

2

Исроил

3

2

0

1

6-4

4

3

Хитой

3

1

0

2

2-2

2

4

Шарқий Вьетнам

3

0

0

3

2-12

0


14 октябрь
Жанубий Корея – Шарқий Вьетнам 5:1
Голлар
: Чо Юн Ок 15, 71, Ву Санг Квон 27, Чо Чунг Мин 47, Мун Жунг Сик 56 – Нгуен Ван Ту 70.


17 октябрь
Жанубий Корея – Исроил 3:0
Голлар
: Чо Юн Ок 17, 60, Ву Санг Квонг 30.


17 октябрь
Хитой – Шарқий Вьетнам 2:0


19 октябрь
Шарқий Вьетнам – Исроил 1:5
Голлар
: Тран Ван Нхунг 68 пен – Р.Леви 13, Стелмаҳ 18, С.Леви 25, Менчел 32, Ахарониски 70.


21 октябрь
Жанубий Корея – Хитой 1:0
Гол: 
Мун Жунг Сик 54


23 октябрь
Исроил – Хитой
Гол:
С.Леви 72.  

 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика